A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
001. Фотиҳа сураси
PDF Босма E-mail

Бу сура Қуръон нусхаларида Маккада нозил қилинган деб келинаётган бўлсада, тафсир ва ҳадисларда у Мадинада ҳам такроран нозил қилинган, дейилади. Шунинг учун ҳам бу суранинг номларидан бири - "Сабъул-масоний", яъни "икки бор нозил қилинган етти оят" демакдир.  Суранинг ўнга яқин номлари бўлиб, улардан энг машҳури "Фотиҳа", яъни, "очувчи" - сураларнинг жойлашиши бўйича аввалида қўйилгани учун унга шу ном берилган. "Ал-Ҳамду" сўзи билан бошлангани учун бу ном билан ҳам аталади. Ислом дини мафкураси ва аҳкомларини мухтасар шаклда ўзида мужассам этгани учун "Уммул-Қуръон", яъни "Қуръоннинг онаси" номи берилган. Мазкур етти оятни шарҳлаб баъзи муфассирлар бир неча жилдлик асар ёзиб қолдирганлар.  "Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим" ояти "Фотиҳа" сурасининг таркибига кирадими ёки у кейин қўшиб қўйилганми деган масалада мужтаҳидларнинг баъзилари уни шу сурадан деб санаганлар. Бошқалар эса Қуръондаги 113 та сура бошланишидаги ҳамма "Бисмиллоҳ"лар ҳам сураларининг таркибий қисмидан эмас, балки уларни бир-биридан ажратиб турувчи - фосила сифатида жойлаштирилган, деганлар. "Бисмиллоҳ" ояти фақат бир жойда - Намл сурасининг 30-оятида келган, деб таъкидлайдилар.  Абу Ҳанифа (Имом Аъзам) ҳам шу фикрда бўлганлар. Шунинг учун Ҳанафий мазҳабига мансуб хаттот ва ноширлар томонидан кўчирилган ва чоп этилган Қуръон нусхаларида, хусусан Туркия ва Покистонда нашр этилган нусхаларда "Фотиҳа" сурасининг бошида келган "Бисмиллоҳ"га рақам қўйилмайди. Араб дунёсида чиқадиган Қуръонларда эса унга биринчи рақам, "Фотиҳа" сурасининг биринчи оятига эса 2 рақамини қўядилар.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

1 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
2 Ҳамд оламлар Рабби - Аллоҳгаким,
Изоҳ: Ҳамд сўзи арабча бўлсада, мусулмон халқлари тилида кўп ишлатилиши ва унинг мазмуни ҳам бир қадар тушунарли бўлиб кетгани учун таржимасиз ўзи берилди. Аслида ҳамд - бу мақтов демакдир. Лекин бу мақтов Аллоҳгагина хосдир. Яъни, Аллоҳдан бошқага ҳамд сўзини ишлатилмагани маъқул. Зеро, ҳамд - бу мақталувчидаги яхши сифатларни ҳар қанча таъриф ва тавсиф қилса ҳам озлик қилишини англатади. Инсонни мақтаганда эса мадҳ сўзини ишлатган маъқул. Зеро, мадҳ - бу мақталувчида мавжуд бўлмаган яхши сифатларни ҳам қўшиб мақташдир. Оятдаги "оламлар"дан мурод бутун мавжудотдир.    
3 (У) меҳрибон, раҳмли
4 ва жазо куни (қиёмат)нинг эгасидир.
5 Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз!   
6 Бизни шундай тўғри ёълга бошлагинки,
7 (у) Сен инъом (ҳидоят) этганларнинг йўлидир
Изоҳ: Аллоҳ инъом этган кишилар - пайғамбар, сиддиқ ва шаҳидлардир. ғазабга учраган ва адашганларнинг эмас!
Изоҳ: Аллоҳнинг ғазабига учраганлар - Мусо қавмининг итоатсизларидир (Бақара сураси, 61-оятга қаралсин). Адашганлар эса - Исо қавмининг, "Аллоҳнинг фарзанди бор" дейдиганларидир.