A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
001. Фотиҳа сураси
PDF Босма E-mail

Муддассир сурасидан кейин Маккада нозил бўлган бўлиб, етти оятдан иборатдир. Қуръони Каримнинг илк сураси бўлганлиги учун очиш (очилиш) маъносидаги «Фотиҳа» номи билан аталган. Бу суранинг бошқа номлари ҳам бўлиб, улар: «Уммул китоб» (китоб онаси), диний асосларни ўз ичига олганлиги учун  «ал-Асос», Исломни асос  чегараларигача англатгани учун «ал-Вафия» ва Макка ва Мадинада икки марта  етти оятдан нозил бўлгани учун «Сабъул-масоний» деб, бир қанча сир-синоатларни мужассамлаштиргани учун «ал-Канз» (Хазина), деб ҳам номланган. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фотиҳа»ни ўқимаганнинг намози намоз бўлмайди», - деб марҳамат қилганлар. Шунинг учун «Фотиҳа» сураси намозларнинг ҳар бир ракъатида ўқилади.
Ушбу сура маъноси жиҳатидан энг улуғ дуо ва муножот ҳисобланади. «Фотиҳа» сурасида фақат яккаю ягона Аллоҳга бандалик қилиниши, ёрдам, мадад ёлғиз ундан келиши, ҳидоят (тўғри йўл)га мушарраф бўлиш ва тўғри йўлдан адашиш ҳам Аллоҳ таолонинг хоҳиш-иродасига боғлиқлиги, чунки яхшилик ва ёмонлик – ҳар иккисининг ҳам яратувчиси Аллоҳ жалла жалалуҳу эканлиги ўз ифодасини топган.     Қуръони Карим бутун инсонларга тўғри йўлни кўрсатиш учун нозил қилингандир. «Фотиҳа» сурасида эса Қуръонда келтирилган асосларни маъно-мазмун жиҳатидан ўз ичига олган оятлар  мавжуддир. Зеро, «Фотиҳа» сурасида мадҳу санога, таъзим ва ибодат қилишга лойиқ ёлғиз Аллоҳнинг борлиги, Ундан бошқа суянадиган бирор куч-қудрат йўқлиги англатилади ҳамда тўғри йўлга кириш, яхши солиҳ инсонлардан бўлиш ва охират саодатига ноил бўлиш Яратувчи зотдан сўралади.

Аллоҳ таолонинг номи билан бошлайман, ул Зот дунёда ва ҳам охиратда бандаларга меҳрибондур.
1-2. Тамом (барча) яхшиликлар Аллоҳу таолога хосдур. У жамиъи оламни тарбия қилувчидир. Дунё ва ҳам охиратда бандаларига меҳрибондир.
3. Аллоҳу таоло охиратни тасарруф қилувчи Эгасидир.
4. Эй Парвардигоро, ёлғиз Сенга ибодат қиламиз. Ҳар бир ишимизда ёлғиз Сендан ёрдам сўраймиз.
5-7. Эй Парвардигоро, бизни тўғри йўлга солгин. У йўлни анбиё (пайғамбар)лар ва авлиёлар ва солиҳ бандаларингга инъом қилгансан. Улар Сенинг тарафингдан ғазаб қилинган ва гумроҳ бўлганлардан ҳам эмаслар.