A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
001.Фотиҳа (очувчи) сураси
PDF Босма E-mail

МАККАДА НОЗИЛ БЎЛҒОНДУР ВА УЛ 7 ОЯТДУР

Бу суранинг номларидин бири фотиҳадур. Чунки Қуръони карим бу сура ила ифтитоҳ қилинур; иккинчи номи алҳамддур, чунки бандаларға бу сура ила ҳамд айтмак тариқасин кўрсатилур; учунчи ум ул-Китобдур, чунки бу суранинг мазмуни Қуръони каримнинг тамом мазмунларин аслидур; тўртинчи, ас-сабъ ул-масотидур, чунки бу сура етти оят бўлиб, ҳар намозда ва ҳар рукуъда қайта-қайта ўқилур; бешинчи аш-шифодурки, ўлимдин бошқа ҳар бир дард учун шифодур ва бундин бошқа яна бир неча номлари бордур.

1. Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила.
2. Ҳар бир сано Аллоҳ таоло учундурки, тамоми оламнинг Парвардигоридур.
3. Беҳад меҳрибон ва ниҳоятда раҳмликдур.
4 . Жазо кунининг моликидур.
5. Биз Санғагина ибодат қилурмиз ва Сандингина мадад тилармиз.
Аллоҳ таоло бу сурани бандалар тилларидин баён қилурки, бандалар шундоқ десинлар.
6. Бизларни бошла тўғри йўлға.
Бу суранинг хулосаси шулдурки, Ислом дини асли усул бўлғон ақоидалари учдур; биринчи, тавҳид, яьни, Аллоҳ таолони зотда ва сифотда якка ва ягона билмак; иккинчи, рисолат, яъни, расули акрам саллоллоҳу алайҳи. ва салламни расул барҳақ билмак; учинчиси, қиёматға иймон  келтирмак. Макка суралари аксар ушбу уч аҳида борасида баён бўлур.
7. Ул зотларининг йўллариғаки, Сан аларға инъом қилдинг.
8. На аларға ғазабинг нозил бўлғондур ва на алар йўлдин озганлардур.
Аллоҳ таоло инъом қилган зотлар — набийлар ва сиддиқлар ва шаҳидлар ва солиҳлардурлар ва ғазаб нозил бўлғон жамоа яҳудлардур ва йўлдин озганлар насоролардур, бу аввалғи нисбида Аллоҳ таолоға ҳамду сано ва иккинчи нисбида бандаларға дуо тамими бор ва бу сура тамом ўқулганда "омин" демак суннатдур.