A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
001. Фотиҳа сураси
PDF Босма E-mail

(Маккада нозил бўлган, етти оятдир)

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

1. Барча мақтовлар бутун оламнинг парвардигори,
2. меҳрибон, раҳмли
3. ва жазо кунининг эгаси - Аллоҳга хосдир.
4. Сенгагина сиғинамиз ва Сендангина мадад тилаймиз.
5. Бизларни шундай тўғри йўлга бошлагинки,
6. у Сенинг неъматларингга эришганларнинг йўли бўлсин,
7. Сенинг ғазабингга учраганлар ва адашганларнинг йўли бўлмасин.

Фотиҳа сурасининг шарҳи

Бу дунёда яхши-ю ёмон, кофиру мусулмонларга раҳийм этиб, барчаларига дунё неъматларини ато этувчи охират (у дунё)да эса, фақат мўъминларгагина меҳрибонлик қилиб, гуноҳларидан ўтувчи Аллоҳ номи билан бошлайман.

1.    Яхши сифатлар ва мукаммал маҳтовларнинг барчаси Еру осмондагп жамиъ мавжудотни парвариш қилувчи ва назорат этувчи Парвардигорга хосдир.
2.    Унинг 99 та сифатларидан бири Раҳмон, яъни — бу дунёда ўзининг моддий неъматларини ҳаммага баробар ато этувчи ва Раҳийм, яъни — охиратда фақат имонли бандаларгагина ўзининг раҳмат ва мағфиратини бахш этувчидир.
3.    Қиёмат куни бу дунёда ҳилинган яхшию ёмон амаллар учун бериладиган тегишли мукофот ва жазоларнинг эгасидир.
4.    Мана шундай олий сифатларинг учун ҳам, эй Парвардигор, фақат Сенгагина сигинамиз ва диний ҳамда дунёвий ҳожатларимизнинг раво бўлишида Сендангина мадад тилаймиз.
5.    Тилакларимизнинг энг муҳими шуки, бизларни Ўзинг бошлаган ҳидоят йўлидан асло адаштирмагин.
6.    Балки ҳидоятдек улуг неъматингдан насибадор бўлган пайгамбарлар, авлиёлар, шаҳидлар ва солиҳ бандаларинг юрган йўлларига бошлагин.
7.    Сенинг ғазабингга учраганлар — яҳудийлар ҳавми ва аҳидада адашганлар—насороларнинг йўлларига бошламагин.

(Омин)