A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Хатм етказиш учун нималарга эътибор бериш лозим?
PDF Босма E-mail

 

Ҳар бир мусулмон кишида, аввало, Қуръон саводи бўлиши керак. Бунинг учун бугун талай имкониятлар бор, фақат қунт қилинса, бас.

Қуръони Каримни ҳамиша ўқиб юриш учун ундан ҳаловат топа билиш даркор. Бунинг учун эса Қуръонни яхши ўқий олиш ва турмушини ҳам Қуръонга монанд қилиш талаб этилади. Инсоннинг қалби гуноҳ кири билан қопланиб қолган бўлса, ҳаёт тарзи ғофилликда ўтса, Қуръон ўқишга бўлган иштиёқи ҳам сустлашиб қолади. Шу боис салафлар кечаси таҳажжудга тура олмаётганидан шикоят қилган кишига гуноҳлардан четланишни тавсия этар ва: «Кундузи гуноҳ лойига ботган киши тунда Аллоҳ билан суҳбатлаша олмайди», дер эдилар.

Шу билан бирга, Қуръондан кунлик вазифа белгилаб, уни адо этишга қатъий риоя қилиш лозим. Расули Акрам (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳам шундай қилганлар. Юқоридаги Авс ибн Ҳузайфа (розияллоҳу анҳу)дан қилинган ривоят бунга ёрқин далилдир. Унга кўра, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўша кунги вазифаларини тугаллай олмаганлари кечга яқин эсларига тушиб қолган ва ўшани ўқиб қўйиб, кейин саҳобаларнинг ҳузурларига чиққанлар.