A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Хатми Қуръоннинг фойдалари ва ундан кўзланган мақсадлар
PDF Босма E-mail

Исломда қайси амал буюрилган, тарғиб қилинган бўлса, унинг инсон учун қатор манфаатлари бор бўлиб, у аниқ мақсад сари қаратилган бўлади. Жумладан, Қуръонни хатм қилишда ҳам жуда кўп фойда ва мақсадлар бор. Биз улардан асосийларини эслаб ўтамиз.

 

– Хатми Қуръон қилиб туриш энг афзал амаллардандир.

 

عَنْ عَبْدَةَ قَالَ: إِذَا خَتَمَ الرَّجُلُ الْقُرْآنَ بِنَهَارٍ صَلَّتْ عَلَيْهِ الْمَلَائِكَةُ حَتَّى يُمْسِيَ، وَإِنْ فَرَغَ مِنْهُ لَيْلًا صَلَّتْ عَلَيْهِ الْمَلَائِكَةُ حَتَّى يُصْبِحَ. رَوَاهُ الدَّارَمِيُّ.

Зурора ибн Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан: «Қайси амал афзал?» дея сўралди. У Зот: «Тушиши билан қайта жўнайдиган», дедилар. «Тушиши билан қайта жўнайдиган нима дегани?» дейилди. «У Қуръон соҳиби бўлиб, Қуръоннинг аввалидан охиригача, охиридан аввалига қараб ўқийди, тушиши билан яна бошдан жўнаб кетади», дедилар».

Яъни Қуръонни бир четдан ўқиб келиб, якунлаб, яна бошидан хатм бошлаш энг афзал амаллардан экан.

– Хатми Қуръон қилган кишига фаришталар салавот айтадилар.

 

عَنْ عَبْدَةَ قَالَ: إِذَا خَتَمَ الرَّجُلُ الْقُرْآنَ بِنَهَارٍ صَلَّتْ عَلَيْهِ الْمَلَائِكَةُ حَتَّى يُمْسِيَ، وَإِنْ فَرَغَ مِنْهُ لَيْلًا صَلَّتْ عَلَيْهِ الْمَلَائِكَةُ حَتَّى يُصْبِحَ.

رَوَاهُ الدَّارَمِيُّ.

Абададан ривоят қилинади:

«Агар киши Қуръонни кундузи хатм қилса, фаришталар кечгача унинг ҳаққига салавот айтадилар. Агар у ундан (Қуръондан) тунда фориғ бўлса, фаришталар тонг отгунча унинг ҳаққига салавот айтадилар».

Доримий ривоят қилган.

Абада ибн Абу Лубоба (раҳматуллоҳи алайҳ) Куфий буюк тобеинлардан ҳисобланади.

– Қуръон хатм қилинганда Аллоҳнинг раҳмати нозил бўлади.

 

عَنْ مُجَاهِدٍ قَالَ: الرَّحْمَةُ تَنْزِلُ عِنْدَ خَتْمِ الْقُرْآنِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ.

Мужоҳиддан ривоят қилинади:

«Хатми Қуръон чоғида раҳмат нозил бўлади».

Ибн Абу Шайба ривоят қилган.

Мужоҳид ибн Жабр раҳматуллоҳи алайҳ – буюк тобеин имомлардан, Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)нинг шогирди.

– Қуръонга боғлиқлик. Мўмин киши ҳамиша Қуръонга ошно бўлиши лозим.

– Қуръонни унутишнинг олдини олиш. Ҳар бир мўмин банда Қуръондан имкон қадар кўпроқ ёд олиши ва ёд олган оятларини эсда сақлаши лозим. Айниқса, Қуръон ҳофизлари ҳамиша Қуръонни такрорлаб туришлари лозиму лобуддир.

 

عَنْ أَبِي مُوسَى، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: «تَعَاهَدُوا الْقُرْآنَ، فَوَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَهُوَ أَشَدُّ تَفَصِّيًا مِنَ الْإِبِلِ فِي عُقُلِهَا». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Қуръонга ҳушёр бўлинг. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта, у қочқоқликда тушовдаги туядан ҳам тездир», дедилар».

Имом Бухорий ривоят қилган.

 

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالكٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ r : «عُرِضَتْ عَلَيَّ أُجُورُ أُمّتِي، حَتَّى الْقَذَاةُ يُخْرِجُهَا الرَّجُلُ مِنَ الْمَسْجِدِ، وَعُرِضَتْ عَلَيَّ ذُنُوبُ أُمَّتِي، فَلَمْ أَرَ ذَنْبًا أَعْظَمَ مِنْ سُورَةٍ مِنَ الْقُرْآنِ أَوْ آيَةٍ أُوتِيَهَا رَجُلٌ ثُمَّ نَسِيَهَا». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

 

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Менга умматимнинг ажрлари намойиш этилди, ҳатто кишининг масжиддан олиб чиқиб ташлаган гарди(нинг ажри) ҳам. Яна менга умматимнинг гуноҳлари ҳам намойиш этилди. Кишига Қуръондан бир сура ёки оят берилиб, кейин уни унутишдан кўра улканроқ гуноҳни кўрмадим», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

 

Қуръонни унутишнинг олдини олишнинг энг самарали йўли Қуръонни хатм қилиб туришдир.

– Қуръон тиловатидан баҳрамандлик. У билан дилни тозалаш ва тилни безаш.

– Қуръон маъноларидан бохабарлик, уларни тадаббур қилиш, мазмунини чақиш ва қалбга сингдириш. Қуръонни тушуниб ўқиган киши ҳар гал ўқиганда янги‑янги маънолар кашф этади, олдин тушуниб етмаган ҳақиқатларни англаб боради.

– Қуръонга тилни бурро этиш. Қуръон ўқиб юрган одам билан уни доимий ўқиб юрмайдиган одамнинг тили Қуръон ўқишга бир хил келмайди, албатта. Қуръонни яхши ўқий олиш мўмин киши учун улкан шараф ва юксак фазилатдир.

 

عَنْ عَائِشَةَ، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: «الَّذِي يَقْرَأُ الْقُرْآنَ وَهُوَ مَاهِرٌ بِهِ مَعَ السَّفَرَةِ الْكِرَامِ الْبَرَرَةِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Қуръонни моҳирлик билан ўқийдиган киши мукаррам, олийжаноб элчи фаришталар билан биргадир», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

– Қуръонни домий такрор қилиб туриш тилни равон қилади, кўзни равшан этади, ақлни пешлайди. Ривоят қилинишича, Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу): «Қуръон ҳофизининг ақли заифлашмайди, хотираси кетмайди», деган.

– Қуръонни хатм қилиш дуолар мустажоб бўлишига сабаб бўлади.

 

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ r : «مَنْ قَرَأَ الْقُرآنَ - أَوْ قَالَ: مَنْ جَمَعَ الْقُرْآنَ - كَانَتْ لَهُ عِنْدَ اللهِ دَعْوَةٌ مُسْتَجَابَةٌ، إِنْ شَاءَ عَجَّلَهَا لَهُ فِي الدُّنْيَا، وَإِنْ شَاءَ أَخَّرَهَا لَهُ فِي الْآخِرَةِ». رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Ким Қуръонни ўқиб чиқса [ёки «жамласа», дедилар], унинг учун Аллоҳнинг ҳузурида мустажоб бўладиган дуо бордир. У Зот хоҳласа, уни бу дунёда беради, хоҳласа, охиратга қолдиради».

Табароний ривоят қилган.