A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръонда келган Фиръавннинг хотини азизлиги жиҳатидан Марям онамиздан устунмилар?
PDF Босма E-mail

САВОЛ: Қуръонда келган Фиръавннинг хотини азизлиги жиҳатидан Марям онамиздан устунмилар?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда мўминларга Фиръавннинг хотини ва Биби Марямни мисол қилиб келтиради:
«Аллоҳ иймон келтирганларга Фиръавннинг хотинини мисол қилиб келтирди. Ўшанда у: «Роббим, менга Ўз ҳузурингда – жаннатда бир уй бино қилгин. Менга Фиръавндан ва унинг ишидан нажот бергин ва менга золим қавмдан нажот бергин», деб айтди» (Таҳрим сураси, 11-оят).
Фиръавннинг хотини ўша пайтдаги энг катта подшоҳнинг аёли эди. Ҳар жиҳатдан тўкинликда яшар эди. Нимани хоҳласа, шуни қилиши мумкин. Қасрларда, турли неъматлар ичида фароғатда яшашига қарамасдан, кофир ва золим эрига ва қавмига қарши чиқди. Аллоҳ таолога иймон келтирди. Аллоҳдан жаннатда уй қуриб беришини сўради. Бу эса дунё ҳойи-ҳавасидан устун келишнинг олий мисолидир.
Мўминаларнинг иккинчи мисоли Биби Марямдирлар.
«Ва фаржини пок сақлаган Имрон қизи Марямни (мисол келтирди). Бас, Биз унга Ўз руҳимиздан пуфладик ва у Роббининг сўзларини ҳамда китобларини тасдиқ қилди ва итоаткорлардан бўлди» (Таҳрим сураси, 11-оят).
Имроннинг қизи Биби Марям Аллоҳга соф эътиқодда бўлганлар ва ўзларини ҳам соф тутганлар. Яҳудийлар туҳмат қилганларидек, нопок бўлмаганлар. Аллоҳ таоло Жаброил фаришта орқали ўша пок жасадга Ўз руҳидан «пуф» дейиш билан Ийсо алайҳиссаломни ато қилган. Бу қиссалар бошқа сураларда батафсил келгани учун, биз бу ерда яна такрорлаб ўтирмаймиз, фақат шуни таъкидлаймизки, у киши Аллоҳнинг сўзларига ва китобларига иймон келтирганлар ҳамда итоаткор қавмлардан бўлганлар. Мўминлар Биби Марямнинг ҳаётларидан ўрнак олишлари керак.
Аммо Фиръавннинг хотини Марям онамиздан устун, деган гап йўқ. Валлоҳу аълам.