A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон нега нозил бўлиш тартиби билан йиғилмаган?
PDF Босма E-mail

САВОЛ: Биламизки, Қуръоннинг нозил бўлиши Алақ сурасидаги «Иқроъ» – «Ўқи» ояти билан бошланган, тугаши эса Моида сурасининг 3-оятидир. Аммо Қуръоннинг китоб шакли эса умуман бошқача тартибда саҳифаланган. Қуръон нега нозил бўлиш тартиби билан йиғилмаган? Китобдаги вариантда суралар ва оятлар қандай тартибда жойлаштирилган?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қуръони Карим 23 йил давомида тарқоқ ҳолда оят-оят бўлиб нозил бўлган. Аллоҳ таоло Ўз ҳикматига биноан керак вақтда, керак жойда керак оятни нозил қилган. Аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир оятнинг жойи қайси сурада ва қайси оятдан кейин, қайсинисидан олдин эканини айтиб борганлар. Сураларнинг тартиби ҳам шундай. Ҳаммаси Аллоҳ таолодан. Бу борада сиз айтган «вариант» каби нарсаларга ўрин йўқ. Валлоҳу аълам.