A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
«Куллу шайин ҳаликун иллаа важҳаҳу»
PDF Босма E-mail

САВОЛ: Ҳурматли устоз, Роҳман сурасининг 26-27-оятлари ҳақида изоҳ берсангиз. Буларда «(Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир. Улуғлик ва икром эгаси Роббингнинг ўзигина боқийдир», дейилган. Бундан ташқари, мазкур маънодаги оят Қуръони Каримнинг бошқа жойида ҳам борлигини биламан. Унда агар янглишмасам, «Куллу шайин ҳаликун иллаа важҳаҳу», дейилган. Аммо биз биламизки, жаннат ва дўзах ҳам боқийдир ва ундаги мусулмон ҳамда кофирларнинг роҳати ва азоби ҳам боқийдир. Шу ихтилофни ечиб беришингизни илтимос қилмоқчи эдим.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аллоҳ таоло Роҳман сурасининг 26-27-оятларида айтади:
«(Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир. Улуғлик ва икром эгаси Роббингнинг Ўзигина боқийдир».
Ушбу оят ўзида энг улкан ҳаётий ҳақиқатни акс эттиргандир. У ҳам бўлса, ер юзида ҳеч бир жонзотнинг боқий қолмаслигидир. Бу ҳақиқат олдида инсон ожиз, боши эгик. Унинг қўлидан ҳеч нарса келмайди. Навбатма-навбат келиб, бирин-кетин кетаверади.
«Ундан ўзга ҳар бир нарса ҳалок бўлувчидир», (Қосос сураси, 88) ояти ила Аллоҳ таоло осмону ер аҳли баробар ҳалок бўлишининг хабарини берган.
Эътибор берадиган бўлсак, бу ерда жонзотлар ҳақида гап кетмоқда, Аллоҳ таоло яратган ҳар бир нарса ҳақида эмас.
Ислом ақийдаси имомлари: «Ҳар бир нарсадан мурод, Аллоҳ йўқ бўлишини ва ҳалок бўлишини ирода қилган нарсалардир», дейдилар. Жаннат ва дўзах эса фонийлик учун эмас, боқийлик учун халқ қилингандир. Шунингдек, Арш ҳам боқийлик учун халқ қилинган. У жаннатнинг шифтидир.
Аллоҳ таоло
«(Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир», (Раҳмон сураси, 26-оят) оятини нозил қилганда, фаришталар ер аҳли ҳалок бўлди, деб ўзлари боқийликни таъма қилган эканлар. Шунда Аллоҳ таоло
«Ундан ўзга ҳар бир нарса ҳалок бўлувчидир» (Қосос сураси, 88) оятини нозил қилиб, осмону ер аҳли баробар ҳалок бўлишининг хабарини берган. Кейин фаришталар ҳам ўлишларига ишонч ҳосил қилганлар.
Бундан сиз гумон қилганингиздек, Аллоҳга боқийликда У Зотнинг Ўзи яратган нарсалардан баъзилари шерик бўлиб қолади, деган маъно чиқмайди. Валлоҳу аълам.