A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ҳар нарса жуфт яратилган
PDF Босма E-mail

САВОЛ: Қуръони Каримда ҳамма жуфти билан яратилгани ҳақида хабар бор.
1. Ҳамманинг жуфти бир аёлга бир эркакми? Ёки бир эркакники битта аёл, бошқасиники иккинчи аёли ва ҳоказоми?
2. Масалан, бир эркак аёлга уйланди ва ажрашдилар. Эркак ҳам бошқасига уйланиб кетди. Айтинг-чи, улар бир-бирларига вақтинча жуфт эдиларми? Ўзи умуман, бир эркакка бир аёл умрининг охиригача жуфт бўлиб қоладими ёки вақтинча жуфт бўлиб туриши ҳам мумкинми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

ҲАР НАРСА ЖУФТ ЯРАТИЛГАН

Қадимдан маълумки, ҳайвонларда ҳам, ўсимликларда ҳам жуфтлик бор. Қуръони Каримда ўсимликлар ҳақида шундай дейилади:
«Улар ерга қарамайдиларми?! Унда серунум жуфтлардан қанчаларини ундириб қўйибмиз» (Шуаpо сураси, 7-оят).
Инсон ва ҳайвонлар ҳақида эса шундай дейилади:
«У осмонлару ерни йўқдан бор қилувчидир. У сизларга ўз жинсингиздан жуфтлар яратди. Чорва ҳайвонларини ҳам жуфт қилиб яратди» (Шууро сураси, 11-оят).
Қуръони Каримда шу билан кифояланиб қолинмайди, балки дунёдаги барча нарсаларда жуфтлик борлиги таъкидланади:
«Ва ҳар бир нарсадан жуфтлар яратдик» (Зарийат сураси, 49-оят).
Келинг, шу ҳақда бир оз тўхталиб ўтсак.
Маълумки, электр токи Қуръони Каримдан бир неча асрлар кейин кашф этилди. Унда манфий ва мусбат зарядлар бўлиб, ана шу зарядларнинг бирлашувидан электр токи ҳосил бўлади. Энди буни қўйиб туриб, энг кичкина нарса – атом ҳақида сўз юритайлик. Олимларнинг аниқлашича, атомнинг маркази бўлиб, унинг атрофида электронлар бор экан. Электронларда эса манфий заряд, марказда мусбат зарядлар мавжудлиги аниқланди. Тажрибалар давом эттирилди, ниҳоят атом марказининг ўзи ҳам протон ва нейтронга бўлинишини 1932 йили инглиз олими Жеймс Чадвик кашф этди.
Очиқ кўриниб турибдики, сиз жуфтлик маъносини мутлақо нотўғри талқин қилгансиз. Сизнинг фикрингизда бир эркакка бир аёл тўғри келиши керакми  ёки кўпроқ бўлса ҳам бўлаверадими, деган хаёл бор. Бу, албатта, нотўғри. Валлоҳу аълам.