A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Субҳана Роббика Роббил ъиззати ъамма йасифун...
PDF Босма E-mail

Cавол: Ассалому алайкум ва Раҳматуллаҳи ва баракотуҳ, хурматли шайх хазратлари. Сиздан Аллоҳ рози бўлсин, бир саволим бор эди. Савол: Нима учун тиловат охирида СУБҲАНА РОББИКА  РОББИЛ ИЗЗАТИ АММА ЯСИФУН. Оятлари ўқилади. Жавобингиз учун  олдиндан рахмат. Саволда хатолар бўлса, узр.

Жавоб: Булар «Соффаат» сурасининг охиридаги уч оятдир. Маъноси қуйидагича:
«Сенинг Роббинг, иззат Робби улар қилган васфдан покдир. Ва юборилган расулларга салом бўлсин! Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин!»
Фазли қуйидагича:
«Имом Ибн Абу Ҳотим аш-Шаълабийдан қилган ривоятда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Амали тўлиқ ўлчов ила ўлчаниши кимни хурсанд қилса, мажлиснинг охирида, туришдан олдин: «Субҳана Роббика Роббил ъиззати ъамма йасифун. Ва саламун ъалал мурсалийн, вал-ҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн»ни ўқисин», деганлар.