A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон сураларининг қандай фазилати ва хосияти бор?
PDF Босма E-mail

Савол: Қуръон сураларининг қандай фазилати ва хосияти бор?

Жавоб: Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким бир кеча-кундузда Аллоҳнинг розилигини талаб қилиб, Ёсин сурасини ўқиса, гуноҳлари кечирилади», дедилар.
Бошқа бир ривоятда: «Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, гуноҳлари кечирилган ҳолатда тонг оттиради», дейилган.
Ибн Масъуддан (розияллоҳу анҳу) қилинган ривоятда эса  Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким ҳар кеча Воқеа сурасини ўқиса, унга камбағаллик етмайди», деганлар.
Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу), ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): «Ким кечаси «Иза зулзилатил арзу...» сурасини ўқиса, Қуръоннинг ярмини ўқигандек бўлади, ким «Қул я аййуҳул кафирун»ни ўқиса, Қуръоннинг тўртдан бирини ўқигандек бўлади, ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқиса, Қуръоннинг учдан бирини ўқигандек бўлади», дедилар.

«Динда саволим бор» китобидан.