A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ҳофизи Қуръон ва ҳомили Қуръон ўртасида қандай фарқ бор?
PDF Босма E-mail

Савол: Ҳофизи Қуръон ва ҳомили Қуръон ўртасида қандай фарқ бор?

Жавоб: Халқ орасида «Қуръонни ёдлаган» ва «Қуръонни кўтарган» иборалари бир хил, яъни  «Қуръонни китобга қарамасдан ёддан ўқий олади», деган маънода қўлланади. Аммо ҳадис истилоҳида ва салафи солиҳинлар сўзларида ёдлаган (ҳофиз) билан кўтарган (ҳомил) ўртасида катта фарқ бор. Улар ҳофиз деб Қуръон оятларини ёддан ўқигувчини айтсалар, ҳомил деб Қуръонни ёддан ўқиш билан бирга, маъноларини тушуниб, уни ҳаётига татбиқ этган, унга амал қилган кишини назарда тутадилар.

«Динда саволим бор» китобидан.