A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони каримни таҳоратсиз ушласа бўладими?
PDF Босма E-mail

Савол: Қуръони каримни таҳоратсиз ушласа бўладими?

Жавоб: Ислом шариати Аллоҳнинг каломи, илоҳий дастур ҳисобланган Қуръони каримни ниҳоятда ҳурматлашни, ҳатто унинг оятлари ёзилган қоғозларни ҳам ножоиз жойларга ташламасликни буюради.
Қуръони каримни шунинг учун бетаҳорат кишилар, мусулмон бўлмаган кишилар, ҳайз ва нифос кўраётган аёлларга ушлашга рухсат этилмайди. Аммо Қуръони карим ёки унинг оятлари оёқ остида бўлса, таҳоратингиз йўқ бўлса ҳам олиб қўйишликка ижозат берилган. Имом Бухорий Қуръонни фақат мўминларгина ушлайдилар, деб тафсир қилганлар. Лекин Қуръони карим тафсирлари (маъноси, шарҳи) ва таржималарини бетаҳорат ушлашга рухсат этилган.
Китоблар тахланганда Қуръони карим, унинг маълум қисм ва поралари барча китобларнинг энг устида туради. Ундан кейин Қуръон тафсирлари, ҳадис китоблари, фиқҳ китоблари ва бошқалар жойланади.
Қуръони карим ва тафсирларини фойдаланиб бўлиш биланоқ токчаларга ва китоб жавонларига олиб қўйиш керак. Қуръон, фиқҳ китоблари турган томонга оёқ узатиб ётиш мумкин эмас, макруҳ ҳисобланади. Қуръонга беҳурматлик кўрсатган, яъни уни тепкилаган, ҳукмларини ёлғонга чиқарган ёки масхаралаган кишилар кофир, деб ҳукм қилинади.

"Динда саволим бор" китобидан