A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Бошқа маънода тафсир қилиб қўйиш
PDF Босма E-mail

Савол: Маълумки, Қуръони карим оятлари сермаънодир. Баъзи оятларни Аллоҳ таоло бошқа мақсадда нозил қилган бўлса-ю, аммо бандалар уни бошқа маънода тафсир қилиб қўйишса, нима бўлади?
Жавоб: Аллоҳ таоло расули Муҳаммадга (с.а.в.) нозил қилган китобини тушуниш, маъноларини баён этиш, аҳком ва ҳикматлар чиқаришни ўргатувчи илм тафсир илмидир. Бу илмга луғат, сарф, наҳв, балоғат, усули фиқҳ ва қироат илмларини чуқур ўрганиш билан эришилади. Оятларнинг нозил бўлиш сабаблари, носих ва мансухларини (ҳукмни бекор қилган ва ҳукми бекор бўлган оятларни) билиш ҳам тафсир илмининг шартларидандир. Барча илмлар каби тафсир илмининг ҳам оятларга маъно беришда таянадиган умум қонунлари борки, улар «Улуми Қуръон» (Қуръон илмлари) номидаги бир фанда жамланган.
Қайд қилинган илмларни эгалламай, Қуръони каримни тафсир қилишга уриниш турли фирқа ва оқимлар чиқишига боисдир. Хусусан, барча ҳаракатлар ўз қарашларини ояти карима билан қувватлашга қаратишган бўлса, янада хатарлидир. Расули Акрам (с.а.в.) бу ҳақда шундай деганлар: «Ким Қуръони карим борасида ўз қараши билан сўз юритса, жойини дўзахдан ҳозирлайверсин».
Бинобарин, ҳар бир ояти карима маъноларини энг ишончли ва мўътабар тафсир китобларида баён қилингани каби талқин этиш лозимдир.
"Динда саволим бор" китобидан