A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/743690ramazon_1438.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/810343muborak_kecha.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/155397ramazonda_sizni.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони карим қандай китоб?
PDF Босма E-mail

Қуръони Карим хусусида кишиларда турли тасаввурлар мавжуд. Жумладан:
– Қуръон марҳумларнинг арвоҳига бағишланадиган муқаддас нарса;
– У издиҳомларда ўқиладиган нарса;
– У мусулмонларнинг тарихий муқаддас китоби;
– У Аллоҳнинг Каломи бўлиб, уни чиройли қироат қилиб, эшитиб маза қилинадиган ҳамда шундай қилса, савоб бўладиган нарса;
– Уни оҳанг қилиб тиловат қилишдан, ту-шунмай ўқишдан ҳеч қандай фойда йўқ;
– У тириклар учундир, ундан ўликларга манфаат йўқ ва ҳоказо.
Илтимос, Қуръони Карим тўғрисида ҳақиқий ва тўлиқ тушунча берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Китоб ўқимай кўча-куйда гап сотиб юрганлар-нинг гапини жамлабсиз. Ҳар ким ўзича фикр қилади, сўз юритади. Динни пухта ўрганишнинг муҳим омилларидан бири – диққат билан китоб ўқишдир. У саводсизларнинг сафсатаси эмас.
Луғат илми мутахассислари «Қуръон» лафзи-нинг «ўқимоқ», «қироат қилмоқ»дан бошқа, «жамлаш» маъноси ҳам борлигини таъкидлайди-лар.
Бунда Аллоҳ таолонинг охирги Каломи ўзидан олдин нозил бўлган барча илоҳий китобларнинг маъно, ҳикмат ва аҳкомларини ўзида жамлаганига ишора бордир.
Мана, ўн беш асрдан буён кўпчилик «Қуръон» лафзининг луғавий маъносини билмаса ҳам, у мусулмонларнинг муқаддас китоби эканини билиб келмоқда.
Лекин, Қуръони Каримни таниш унинг исмининг луғавий маъносини ёки кимларнинг муқаддас китоби эканини билиш билангина бўлмайди.
Балки, у муқаддас китобнинг қандоқ китоб эка-нини билиш учун ҳам махсус илм эгалари таърифига мурожаат қилишга тўғри келади.
«Улумул Қуръон» («Қуръон илмлари») илми соҳиблари Қуръони Каримни қуйидагича таъриф-лайдилар:
«Қуръон – Аллоҳ таолонинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбига фаришта Жаброил алайҳиссалом воситасида ваҳий қилган, тавотур ила нақл қилинган, тиловати ила ибодат қилинадиган, ожиз қолдирувчи каломидир».
Ушбу таърифни яхши тушуниб етишимиз учун уни бир оз шарҳлашга тўғри келади.
«Аллоҳ таолонинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбига ваҳий қилган», деган жумладан Аллоҳ таолонинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилмаган Забур, Таврот ва Инжилга ўхшаш ваҳийлари Қуръони Карим бўлмаслиги келиб чиқади.
Ҳақиқий Забур, Таврот ва Инжил ҳам Аллоҳ таолонинг каломи, аммо Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлмагани учун Қуръони Карим бўла олмайдилар.
«Фаришта Жаброил алайҳиссалом воситасида», деган қайддан шу нарса маълум бўладики, бевосита ёки ҳижоб ортидан қилинган ваҳийларда Қуръон келмаган. Қуръони Карим фақатгина ваҳий амийни Жаброил алайҳиссалом воситасида нозил бўлган.
«Тавотур ила нақл қилинган», деган иборадан, тавотур ила нақл қилинмаган калом Қуръони Ка-рим бўла олмаслиги келиб чиқади.
«Тавотур ила нақл қилинган», дегани эса, ка-ломни ўзаро бирор ёлғонга келишиб олишлари имкони бўлмаган даражада кўп сондаги кишиларнинг ана шундай кўпчиликдан нақл қилишини англатади.
Қуръони Карим биринчи калимасидан бошлаб охирги калимасигача айнан ана шу тарийқада нақл қилинган.
Қуръони Каримни Аллоҳ таолодан ваҳийнинг ишончли соҳиби бўлмиш, Жаброил алайҳиссалом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нақл қилганлар. Ушбу нақл қандоқ кечишини, яъни, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва-салламга Қуръони Карим оятлари Жаброил алайҳиссалом томонларидан қандоқ етказилишини кўпчилик саҳобалар ўз кўзлари билан кўриб, қулоқлари ила эшитиб турганлар.
Ҳар сафар ваҳий нозил бўлиб битиши билан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга мирзаларни чақиринглар», деганлар ва ваҳийни ёзувчи саҳобалар келганларидан сўнг, Жаброил алайҳиссаломдан оятларни қандоқ қабул қилиб олган бўлсалар, айни шундоқ имло қилдирганлар.
Мирзалик қилувчи саҳобалар оятларнинг ҳар бир ҳарфини улкан эҳтимом ила ёзиб олганлар, бошқа саҳобалар эса, оятларни улардан кўчириб олганлар ва барчалари нозил бўлган оятларни буюк эҳтимом ила ёд олиб борганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони Каримнинг ҳар бир ояти, ҳар бир калимаси ва ҳарфи мисли кўрилмаган эътибор ила қабул қилиб олинишига, ёдла-нишига, ёзилишига ҳамда амалга татбиқ этилишига сўз ожиз қоладиган даражада катта аҳамият берганлар. Ўз навбатида, у зот алайҳиссаломдан Қуръони Карим оятла-рини қабул қилган саҳобаи киромлар ҳам шогирдларига юқорида зикр қилинган муомалаларни қилганлар.
Шу тарийқа, ҳозиргача Қуръони Карим сон-саноқсиз одамлар томонидан инсоният тарихида мисли кўрилмаган энг ишончли илмий йўл билан нақл қилиниб келмоқда. Қуръони Каримнинг ўқилиши ҳам, ёзилиши ҳам тавотур йўли ила бизгача етиб келган. Аммо бу нақлда асосий эътимод ёд олишгадир. Ҳар бир қори шогирдига ҳар бир ҳарф, ҳар бир калима, ҳар бир оят ва ҳар бир сурани ўз устозидан қандоқ қабул қилиб олган бўлса, ана шундоқ қилиб етказиб бериши шарт. Бу жараён ҳозир ҳам мувафаққият билан давом этмоқда.
Шунинг учун ҳам ҳар бир Қуръон ўқувчи мусулмоннинг қироат бўйича силсиласи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб бориши керак. Агар ана шу силсилага суянилмаса, яъни, авлоддан авлодга ўтиб келган расмий қироат изни бўлмаса, Қуръон ўқувчи «қори» ҳисобланмайди. Дунёда ҳеч бир китоб бунчалик иноятга сазовор бўлган эмас.
«Тиловати ибодат бўлган», деган васф икки маънони ўз ичига олади:
Биринчиси: Қуръони Каримнинг намозда қироат қилиниши. Қуръони Карим тиловатисиз намоз бўлмайди. Аллоҳ таолонинг бошқа ваҳийлари, мисол учун, ҳадиси қудсийларни намозда ўқиб бўлмайди. Намозда ўқишга фақатгина Қуръони Карим хос қилинган.
Иккинчиси: Қуръони Карим лафзларини ўқишнинг ўзи ибодат саналиши. Бу маънода ҳам Қуръони Карим ягона китоб ҳисобланади. Унинг ҳар бир ҳарфига, калималарига алоҳида ажр-савоблар ваъда қилинган. Аммо ҳадиси қудсий ва ҳадиси набавийларда бу имтиёз йўқ. Уларни ўқиган киши, агар илм талабини ният қилса, ўқиганига амал қилса, умумий маънода савоб олиши мумкин. Бироқ, уларнинг қуруқ талаффузининг ўзига ҳеч қандай ажр-савоблар ваъда қилинмаган.
Бу ҳол ҳам илоҳий китобнинг алоҳида ажралиб турувчи сифатларидан биридир.
«Ожиз қолдирувчи калом», деган сифат ҳам фақатгина Қуръони Каримнинг ўзига хос сифатлардан. Қуръони Каримнинг ҳар бир ояти, ҳар бир сураси лафз жиҳатидан ҳам, маъно жиҳатидан ҳам ва аҳкому ахбор жиҳатидан ҳам кишиларни ожиз қолдирувчидир. Яъни, инсонлар ҳар қанча уринсалар ҳам, унга ўхшаш нарсани ижод қила олмайди-лар. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг ўзида одамларни, агар қодир бўлсалар, Қуръони Каримга ўхшаш нарса келтиришга чақирган. Одамлар ҳар қанча уринмасинлар, бу ишнинг уддасидан чиқа олмаганлар ва чиқа олмайдилар ҳам.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримни Ўзининг энг афзал ва энг сўнгги Расули бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг асосий мўъжизаси қилди. Аввал ўтган Набий ва Расуллар-нинг мўъжизалари моддий мўъжизалар бўлиб, ҳар бир Набийнинг бу дунёда туришига боғлиқ қилинган эди. На-бий ва Расуллар бу дунёдан ўтишлари билан, у зотларга берилган мўъжиза ҳам ўз кучини йўқотар эди. Чунки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган барча Набийларнинг шариатлари вақтинчалик эди.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариатлари қиёматгача боқий бўлганидан, ул зотнинг асосий мўъжизалари ҳам қиёматгача боқий қоладиган, ўзларининг ҳаётларига боғлиқ бўлмаган маънавий мўъжиза – Қуръони Карим бўлишини Аллоҳ таолонинг Ўзи тақдир қилди.
Юқоридаги сатрларда зикр этилиб, шарҳ қилинган таърифдаги Қуръони Карим – мусулмонлар ўн беш асрдан буён эътиқод қилиб, эъзозлаб, ёд олиб, асраб-авайлаб авлоддан авлодга нақл қилиб, китоб шаклида ёзиб, ибодатларида тиловат қилиб ва ниҳоят, амал қилиб келаётган илоҳий китобдир.
Бирор ҳарфи ҳам ўзгармай, Аллоҳ таолодан қандоқ нозил бўлган бўлса, шундоқ сақланиб келаётган дунёдаги ягона илоҳий китоб ҳам фақат Қуръони Каримдир.
Мазкур таъриф Қуръони Каримнинг илмий таърифи эди. Энди, ижозатингиз ила, саволингизга тўлиқроқ жавоб бўлиши учун, мусулмонларнинг биринчи авлоди – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ саҳобаи киромлар Қуръонни қандай англаганлари, унга қандай таъриф берганларини ўрганиб чиқамиз.

Ҳорис ал-Аъвар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Масжиддан ўтдим. Қарасам, одамлар турли гапларга шўнғишмоқда. Али розияллоҳу анҳунинг олдиларига кириб:
«Эй, мўминларнинг амири, кўрмайсизми, одамлар турли гапларга шўнғиб кетибдилар», – дедим.
«Дарҳақиқат, шуни қилибдиларми?» – дедилар у киши.
«Ҳа», – дедим.
У киши айтдилар:
«Аммо, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Огоҳ бўлингизким, албатта тез кунда фитна бўлур!» – деганларини эшитдим. Шунда:
«Ундан чиқиш қандоқ бўлур, эй Аллоҳнинг Расули?» – дедим.
«Аллоҳнинг китоби (ила). Унда сиздан ол-дин бўлган нарсаларнинг маълумоти ва сиз-дан кейинги нарсаларнинг хабари ва сизнинг орангиздаги нарсаларнинг ҳукми бор. У – ажрим қилувчидир, ҳазил эмасдир. Ким уни бирор жаббордан қўрқиб тарк қилса, Аллоҳ унинг бЎйнини синдирур. Ким ундан бошқадан ҳидоят изласа, Аллоҳ уни залолатга кетказур. У – Аллоҳнинг метин арқонидир. У – ҳикматли зикрдир. У – энг тўғри йўлдир. У – унинг ила ҳавойи нафслар тоймайдиган, у – унинг ила тиллар илтибос-га тушмайдиган, у – уламолар ундан тўймайдиган, у – кўп такрорланиш билан эскирмайдиган ва ажойиботлари тугамайдиган нарсадир. У – жинлар уни эшитишлари билан: «Албатта, биз ажиб Қуръонни эшитдик, У тўғриликка ҳидоят қилур», дейишдан ўзларини тўхтата олмаган нарсадир. Ким у билан гапирса, тўғри сўзлабдир. Ким унга амал қилса, савобга эришади. Ким унинг ила ҳукм қилса, адолат қилур. Ким унга даъват қилса, тўғри йўлга бошлар. Мана буларни олгин, эй Аъвар», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтиб берган бу ҳадиси шарифда Қуръони Каримнинг васфи батафсил баён қилинмоқда.
Азиз ўқувчи, келинг, ушбу набавий васфни батафсилроқ ўрганиб чиқайлик.
Ушбу ҳадисда севикли Набийимиз, йўлбошчимиз ва шафоатчимиз Муҳаммад Мус-тафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз замонларидан кейинги даврларда фитна чиқишидан умматларини огоҳлантирмоқдалар.
Ҳазрати Алидек улуғ зот ва олим саҳобий эса, одамларнинг масжидда ўтириб олиб турли гапларга шўнғишларини айнан ўша – жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантирган фитна, деб тушунтирмоқдалар.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фитна ҳақидаги огоҳлантиришни эшитишлари билан, ўша фитнадан чиқиш йўлини сўрадилар. Келажакда мусулмонлар фитнага учрашидан огоҳлантирган Расулуллоъ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитнадан чиқиш йўлини ҳам кўрсатиб бердилар. Ҳазрати Алининг:
«Ундан чиқиш не ила бўлур, эй Аллоҳнинг Расу-ли?» деган саволига «Аллоҳнинг китоби ила», деб жавоб бердилар.
Бунинг учун эса, Қуръони Каримга бўлган ий-монни мустаҳкамлаш, унинг ҳар бир ҳарфини қунт билан ўрганиш лозим. Ана шундагина, фитнадан чиқиб, саодат йўлини топиш ва олий мақсадга эришиш мумкин.
Мусулмонларга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган тавсиялари ҳам айни шу. У зот нима учун Қуръони Карим фитнадан чиқиш йўли бўлишини ҳам батафсил баён қилиб, шарҳлаб тушунтириб бермоқдалар:
1. «Унда сиздан олдин бўлган нарсалар-нинг маълумоти... бор.»
Ҳа, Қуръони Каримда мусулмон уммати ҳамда шу умматдан олдин ўтган нарсаларнинг хабарлари бор. Бўлганда ҳам, энг ишончли, энг тўғри ва энг ибратли хабарлари бор.
Мусулмонлар Қуръони Каримдаги ўзларидан олдин бўлган нарсаларнинг хабарларини ўқиб, ўрганиб, улардан ибрат олишлари керак.
Мазкур хабарларда эса, ким кофир, фосиқ, мушрик, осий, мунофиқ, саркаш бўлса, албатта ҳалокатга учраши ҳақида сўз юритилади.
Мусулмонлар улардан ибрат олиб, ўша ҳалокатга учраганларнинг қилмишларидан бирортасининг ҳам яқинига йўламасликлари лозим.
Шунингдек, уларда Аллоҳга, У Зот юборган Ра-сулларга, У Зот нозил қилган китобларга иймон келтириб, У Зот жорий қилган шариатларга амал қилганлар икки дунё саодатига эришганлари таъкидланади.
Мўмин-мусулмонлар бу ҳақиқатлардан ибрат олиб, Аллоҳга, У Зотнинг охирги Расул ва Набийи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, Роббул оламийннинг охирги ва боқий китоби Қуръони Ка-римга бўлган иймонларини мустаҳкамлашлари ло-зимдир.
Қуръони Каримдаги биздан олдин бўлган нарсаларнинг хабарларида иймон-Ислом йўли осон эмаслиги, бу йўлга поёндоз тўшалиб, гуллар сочилиб қўйилмагани, балки бу йўл ҳавойи нафснинг, дунё муҳаббатининг душмани экани ҳамда бу йЎлда кофир, мушрик, мунофиқларининг турли тўсиқ ва қаршиликларини енгиш лозим экани таъкидлана-ди.
Аввал ўтган ҳодисалардан ибрат олиш лозимлигини ҳар бир халқ, ҳар бир миллат, ҳар бир қавм қайта-қайта таъкидлайди. Лекин ўша ибрат олиниши лозим бўлган қиссалар бир-биридан фарқли. Дунёда фақатгина сиз билан бизнинг, яъни мўмин-мусулмонларнинг ибрат олиши лозим бўлган қиссалари энг тўғри ва энг ишончлидир.
Биз ибрат оладиган ўтмиш қиссаларини ўтмишнинг, ҳозирнинг ҳамда келажакнинг мутлоҚ эгаси Аллоҳ таолонинг Ўзи баён Қилиб берган. Унинг Китобидаги ха-барларга ишонмай, Ўзлари каби инсонларнинг ривоятла-ридан ибрат оламан деган кимсалар, ёлғон-яшиқ, бидъат-хурофот, турли афсона ва дийдиёларга дучор бўлиши та-биий.
Шунинг учун ҳам ўтмишдаги тарихий ҳодисаларни илмий асосда ўрганиб, Таврот, Инжил ва Қуръонга солиштириб чиққан Ьарб олимлари Таврот ва Инжилнинг бузилганини билгач, улардан юз ўгириб, Қуръонига иймон келтиришмоқда.
Ҳа, дунёда фақат сиз билан бизгина олдин бўлиб ўтган нарсалар ҳақида тўғри маълумотга ва улардан фойдали ибрат олиш имконига эгамиз. Бунинг учун Аллоҳ таолога шукр қилайлик ва Роббимизнинг китобини қунт билан ўрганайлик.
Қуръони Каримдаги бор нарсалар фақат биздан олдин ўтган Набий ва Расуллар ва уларнинг қавми ҳақидаги қиссадан иборат эмас, албатта. Мазкур хабарлар ичида Аллоҳ таоло бутун борлиқни, жумла мавжудотларни яратгани, Одамни Ўзи яратиб, уни Ўзининг ер юзидаги халифаси қилиб қўйгани, сўнгра Одамдан унинг жуфтини яратгани, Одам алайҳиссалом билан шайтон алайҳиллаъна орасида можаролар бўлгани ҳақида ҳам маълумотлар бор.
2. «Унда сиздан кейинги нарсаларнинг хабари...бор».
Қуръони Каримда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматидан кейинги нарса-лар: қиёмат қоим бўлиши, ҳамма ўлганлар қайта тирилиши, маҳшарга тўпланиши, бу дунёда қилган ишлари ҳисоб-китоб қилиниши, иймон келтириб, амали солиҳ қилганлар хурсанд, куфр келтирган ва фисқу фужур қилганлар маҳзун бўлиши, мезон, кўприк, жаннат ва дўзах ҳақида келган бир қанча хабарлар ъам бор.
Бу хабарларга иймон келтириш мўмин-мусулмон киши учун иймоннинг арконларидан бир рукндир. Мазкур хабарларни Қуръони Каримда зикр қилиниши ва иймон рукнларидан бирига айлантирилишидан мақсад – кишиларни иймонга, Исломга чақиришдир.
Аллоҳ таолонинг Каломидан қиёмат ва унга те-гишли нарсалар ҳақида маълумот олган, унга иймон келтирган киши ўша кунга тайёргарлик кўриб яшашга ўтади. Мўмин ҳолида Аллоҳ таоло буюрган ҳамма нарсаларга оғишмай амал қилади ва У Зот қайтарган ҳамма нарсалардан қайтади.
Ҳа, муҳтарам диндошим, фақат сиз билан биз мусулмонларгина ўзимизни олдинда нималар кута-ётганини биламиз, уларга иймон келтирамиз ва ҳозирдан тайёргарлигимизни кўриб борамиз. Бу ишда бизга Қуръони Карим ёрдамчи бўлади. Биз бу билан қанчалар фахрлансак оз. Чунки, биздан бошқалар бу имкониятга эга эмаслар.
Бизга бу масалани Аллоҳ таолонинг Ўзи ечиб берган. Сиз билан биз эса, ўша илоҳий ечимни ўргансак бўлди, бошқа оворагарчиликнинг кераги йўқ. Бунинг учун Робби-мизнинг Каломини ўрганишимиз, қунт ва ихлос билан дарс қилиб ўқишимиз лозим.
3.­ «...ва сизнинг орангиздаги нарсаларнинг ҳукми бор».
Ҳа, Қуръони Каримда сиз билан биз мусулмонларнинг орамиздаги барча нарсаларнинг ҳукми бордир. Ўша нарсалар ҳақида ҳукмнинг йўл-йўриқлари, қонун-қоидалари бор.
4. «У – ажрим қилувчидир, ҳазил эмасдир.»
Ҳа, «содиқу масдуқ» – «ростгўй ва ростгўйлиги тасдиқланган» сифат соҳиби бўлмиш, Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу сўзларида ҳам ростгўйдирлар.
Зотан, Роббул оламийннинг Ўзи ҳам «Ториқ» сурасида Каломи Шарифни васф қила туриб:
«Албатта, у – ажрим қилувчи сўздир, ҳазил эмасдир», деб марҳамат қилган.
Қуръони Каримнинг ажрим қилувчилиги ҳақиқий дир. У ҳар бир нарсани ажратиб-ажратиб кўрсатиб берган. Жумладан, ҳақни ботилдан, яхшини ёмондан, фойдани зарардан, ҳалолни ҳаромдан, савобни гуноҳдан, мўминни кофирдан, мухлисни мунофиқдан ажратиб берган. Бу илоҳий ажримларни билиб олишимиз учун Қуръони Каримни яхшилаб, зеҳн ва ихлос ила ўрганмоғимиз зарур-дир.
Ҳа, Қуръон ҳазил эмас, унда бирорта ҳам фойдасиз, маъносиз, ҳикматсиз сўз йўқ. Қуръони Каримдаги ҳар бир сўз ўта жиддий, ўта фойдали, ўта пурмаъно ва ўта ҳикматлидир. Сиз билан биз Аллоҳ таолонинг Каломини ўрганар эканмиз, ушбу ҳақиқатларни ҳам доимо ёдимизда тутмоғимиз лозимдир. Ана шунда, ўрганаётган нарсамизнинг қадр-қийматини ўз жойига қўя оламиз.
5. «Ким уни бирор жаббордан қўрқиб тарк қилса, Аллоҳ унинг умуртқасини синдиради».
Яъни, ким бирор томоннинг жабру зулмидан қўрқиб Қуръони Каримни тарк қилса, Аллоҳ таоло унинг умуртқа поғонасини синдириб, ҳеч нарсага ярамайдиган, қимирлай олмасдан ётадиган қилиб қўяди.
Бу гап, албатта, мажозий маънодаги гапдир. Бирор жаббордан қўрқиб Қуръонни тарк қилганлар умуртқа су-яклари синиб ётиб қолмайдилар, албатта. Аммо, улар бу дунёю у дунё ишларида уларни тўғри йўлга бошлаб, белларига қувват бўлган омилдан ажраган бўладилар, ҳалокатга юз тутадилар.
6. «Ким ундан бошқадан ҳидоят изласа, Аллоҳ уни залолатга кетказади.»
Қуръони Карим бандаларни икки дунё саодатига бош-ловчи илоҳий ҳидоятдир. Аллоҳ таолонинг Ўзи бир қанча оятларда Қуръон барча оламлар учун ҳидоят эканини қайта-қайта таъкидлаб айтган.
Буни бошқалар билмаса ҳам, мусулмонлар яхши билади. Бундоқ улкан ҳақиқатни билиб туриб, Қуръон Аллоҳнинг ҳидояти эканини англаб туриб, ундан бошқадан ҳидоят излаш соғлом ақлга мутлақо тўғри келмайди.
7. «У – Аллоҳнинг метин арқонидир.»
Инсон ҳаётнинг асов дарёсидан нажот қирғоғига эсон-омон чиқиб олмоғи учун бирор арқонга осилмоғи лозим. Ана ўша нажот арқони Аллоҳ таолонинг метин арқонидир.
Бу метин арқон ҳеч қачон узилмайди, ҳеч қачон панд бермайди. Ким унга осилса, ҳаёт дарёсининг ҳар қандай тўлқинларидан, хавф-хатарларидан ўтиб, нажот қирғоғига эсон-омон чиқиши турган гап.
Аллоҳ таолонинг метин арқонидан бошқа ҳеч бир арқон ҳеч кимни нажот қирғоғига олиб чиқа олмаслиги ҳам равшан ҳақиқатдир.
Модомики, нажот қирғоғига эсон-омон чиқиб олиш ниятимиз бор экан, Аллоҳ таолонинг метин арқони – Қуръони Каримни маҳкам тутайлик ва бунинг учун уни яхшилаб ўрганайлик.
8. «У – ҳикматли зикрдир.»
«Ҳикмат» ҳар бир нарсани ўз жойига қўйиш, мустаҳкамлаш, баён қилиш маъноларини англатади. «Зикр» эса, эслатма маъносидадир.
Қуръони Карим Аллоҳ таоло томонидан жорий қилинган ҳикматли зикрдир. Ундаги зикрнинг ҳаммаси ўта ҳикматлидир.
Одамлар бу дунёда ҳикматга муҳтож бўлиб юрадилар. Ҳикматли гап-сўзларни ўқиб-ўрганиб, эшитиб-ёдлаб, яна бошқа ишлар ҳам қиладилар. Улар ана ўша ҳикматларни ўзларига, ўзгаларга эслатма бўлишини ва ҳаётдаги ишларида йўл кўрсатувчи, танбеҳ берувчи бўлишини хоҳлайдилар.
Биз мусулмонлар нақадар бахтли инсонлармиз-ки, бизни ана ўша машаққатлардан халос этиб, Роббул оламийннинг Ўзи ҳикматли зикрини туши-риб қўйибди.
Албатта, Аллоҳ таолонинг ҳикмати ила бандаларнинг ҳикмати орасида Аллоҳ билан бандаси ўртасидаги фарқчалик тафовут бор. Қуръондаги ҳикматлар илоҳий ҳикматлардир. Қуръони Карим бошидан охиригача ҳикматли зикрга тўладир. Зотан, Қуръони Каримнинг номларидан бири «Қуръони ҳакийм»дир.
Севимли Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ўзларининг ушбу ҳадиси шарифларида Қуръони Каримни «Ҳикматли зикр» деб номлабдилар.
Демак, дунёдаги энг яхши ҳикматларни, энг ях-ши эслатмаларни ўрганай, ундан ўрнак олай, унга амал қилай, деган одам бўлса, Қуръони Каримни ўргансин!
9. «У – энг тўғри йўлдир.»
Ҳа, Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг тўғри йўлидир. Инсон ҳар бир мақсадга эришиш учун тўғри йўлга муҳтождир. Усиз ҳеч ким мақсадга эриша олмайди.
Шунинг учун ҳам ҳар бир банда ўзи учун тўғри йўлни излайди. Сиз билан биз мусулмонларнинг бахтимиз шундаки, барча нарсалардаги энг тўғри йўлни Роббимиз Ўзи бизга кўрсатиб қўйгандир.
Аллоҳ таоло икки дунё саодати кўзланган ман-зилга элтадиган тўғри йўлни ҳеч бир қийинчиликсиз хизматимизга тайёр қилиб қўйибди. Биздан бўладиган иш – ўша илоҳий тўғри йўлдан оғишмай юриб бориш, холос. Бу тўғри йўл бизни энг юксак мақсадга, орзу қилинган саодатга олиб боради. Ана ўша йўлда юришга сазовор бўлишимиз учун ҳам Қуръони Каримни ўрганишимиз лозим.
10. «У – унинг ила ҳавойи нафслар той-майдиган... нарсадир.»
Ҳа, Қуръони Каримга алоқадор бўлган ҳавойи нафс ҳеч қачон ҳақ йўлдан тоймайди. Чунки, Қуръони Карим барча ҳавойи нафсларни халқ қилган Холиқ томонидан уларни жиловлаб, тойиб кетмайдиган қилиб ушлаб турувчи қўлланма қилиб туширилгандир.
Дунёдаги барча бандаларнинг бу дунёдаги асосий муаммоларидан бири – ҳавойи нафслари билан бўладиган муаммоларидир. Кишиларни ёмонликка бошлаётган нарса ҳам асосан ҳавойи нафсдир.
Қачонки банданинг ҳавойи нафсига кўрсатмани шайтон берадиган бўлса ёки банданинг ўзи ёхуд унга ўхшаш бандалар берадиган бўлса, албатта, у ҳавойи нафс ҳақ йўлдан тояди ва ўз эгасини ҳалокатга бошлайди.
Ҳар замон ва ҳар маконда бандалар якка-якка ҳолларида ҳам, жамоавий ҳолларида ҳам ҳавойи нафсни тойдирмайдиган қўлланма асосида яшаган-ларидагина нажот топадилар. Бу борада энг ишончли қўлланма, шубҳасиз, илоҳий қўлланмадир. Чунки, инсонлар томонидан яратилган ҳар қандай дастур ҳавойи нафснинг таъсирига тушиши табиий. Бинобарин, илоҳий қўлланмадан юз ўгирганлар, уни қўлламаганлар ҳавойи нафсларига қул бўлишга ва охир-оқибат ҳалокатга юз тутишга маҳкумдирлар.
Аллоҳ таоло бандаларга раҳим қилиб, уларга ҳавойи нафсларини тойдирмай ушлаб турадиган Қуръони Каримни бериб қўйган. Ана ўша илоҳий қўлланмани яхшилаб ўрганиб, унга оғишмай амал қилган кишининг ҳавойи нафси ҳеч қачон тоймайди.
11. «У – унинг ила тиллар илтибосга тушмайдиган... нарсадир.»
Ҳа, Қуръони Карим ила бўлган тиллар ҳеч қачон илтибосга тушмас – тутилмас, чалкашликка йўл қўймас. Яъни, бошқа нарсалар билан аралашиб кетиб, қайси бири ҳақ, қайси бири ноҳақ экани ноаниқ бўлиб чалкашмайди, тараддудга тушмайди.
Қуръони Каримдан сўзлаган тил ҳеч иккиланмасдан: «Ъақни гапиряпман», деяверади. Қуръондан бошқа нарса аралашдими, энди у илтибосга тушиши мумкин. Натижада, банда Ўз сЎзининг ъам қайси бири ҳақ, қайси бири ноҳақ эканини ажрата олмай гаранг бўлади.
Шунингдек, Қуръонни тиловат қилмоқчи бўлган тил тутилиб, дудуқланиб турмайди, ихлос билан ҳаракат қилинса, уни қироат қилишга мушарраф бўлади. Бу маъно Қуръони Каримнинг ўзида ҳам таъкидланган.
Аллоҳ таоло «Қамар» сурасида шундай деб маръамат Қилади:
«Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, эслатма олувчи борми?!» (17-оят).
12. «У – уламолар ундан тўймайдиган... нарсадир.»
Ҳа, Қуръони Каримдан уламолар тўймаган ва тўймайдилар ҳам. Модомики, Қуръони Каримни Роббул оламийндан қабул қилиб олган Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундоқ деганларидан кейин, уламолар Қуръондан тўймасликлари ҳақиқатдир. Бу улкан ҳақиқатни воқеълик ҳам тасдиқлайди.
Илмлар кўп, уламолар ундан ҳам кўп. Чунки, ҳар бир илм бўйича қанчадан-қанча олим етишиб чиқади. Ана ўша турли илмлар бўйича қайси бир олим Қуръони Каримга мурожаат қилса, ундан ўзига керак нарсани олади. Лекин барибир тўймайди, яна янги нарса олгиси келаверади.
Қуръон нозил бўлгандан буён уламолар ундан олган нарсаларни ўрганиб, ўзлаштириб, улардан баҳраманд бўлган бугунги кун олими ҳам тўймай, яна ўзи бир нарса олишга уринади.
Дунёда бир хил мавзуъда ёзилган китоблар ичида Қуръони Каримга боғлаб ёзилган китоб-ларчалик кўп китоб бўлмаса керак.
Тафсир китобларини ёзиш бир минг тўрт юз йилдан буён давом этмоқда. Қайси бир тафсир билан танишсангиз, унинг ўзига хослигини, озгина бўлса ҳам, бошқалардан ажралиб туриши билан фарқ қилишини кўрасиз. Ҳозирги кунимизда ҳам янги-янги тафсирлар чиқиб турибди. Улар ҳам ўзига хослиги билан ажралиб туради. Буларнинг барчаси уламолар Қуръонга тўймаслигидан далолатдир.
Агар Қуръонга тўймайдиган уламолар фақат тафсирчи уламолар, десак, катта хато қилган бўламиз. Балки бошқа уламолар ҳам Қуръонга тўймайдилар. Мисол учун, муҳаддис уламоларни олиб кўрайлик. Улар ҳам Қуръонга тўймайдилар. Чунки, уларнинг мутахассислиги бўлмиш ҳадис илми Қуръони Карим билан чамбарчас боғлиқдир. Зотан, ҳадиси шарифлар Қуръони Каримнинг тафсири ва ҳаётга татбиқидир.
Фиқҳ уламоларини олиб кўрайлик. Қуръони Ка-римга тўймайдиган уламоларнинг энг аввалги са-фида айнан фуқаҳолар туради, десак, муболаға бўлмайди. Чунки, Қуръони Карим фуқаҳоларнинг биринчи навли ва энг асосий озуқаларидир. Улар Ислом шариатининг аҳкомларини, асосан, Қуръони Каримдан оладилар. Бунинг учун улар ҳар бир оят, ҳар бир ҳарфни синчиклаб, қайта-қайта, атрофлича ва чуқур ўрганадилар. Бу ҳолатда уларнинг Қуръондан тўймасликлари турган гап.
Араб тили уламолари ҳам худди шундоқ. Улар хоҳ наҳв илми, хоҳ сарф илми, хоҳ баён илми, хоҳ бадиийлик илми бўйича мутахассис бўлсинлар, ким бўлишларидан қатъиназар, Қуръони Каримдан тўймайдилар. Чунки, Қуръон араб тилининг мўъжизасидир. Араб тили усталари ҳам унинг олдида ожиздирлар. Шунинг учун ҳам араб тили олимлари ўз соҳалари жиҳатидан ҳам Қуръони Каримга доимий равишда муҳтожлар, доимо унга мурожаат қиладилар.
Хулоса қилиб айтганда, қайси бир илмни олсак ҳам –ақоид илмими, фароиз илмими, мантиқ илмими, тасаввуф илмими ёки бошқа илмларми, фарқи йўқ – унинг уламолари Қуръони Каримга тўймайдилар. Уларнинг Қуръони Каримга тўймасликлари Қуръонга доир ўзига хос бир неча илмларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бу илмларнинг мажмуаси «Улумул Қуръон» («Қуръон илмлари») деб аталади.
«Улумул Қуръон» энг қадимги исломий илмлар-дан бўлиб, унга қанчадан-қанча уламолар ўз умр-лари, зеҳн-заковотларини бағишлаганлар. Бу соҳада сон-саноқсиз китоблар ёзилган ва ҳозир ҳам ёзилмоқда.
«Улумул Қуръон» қироат илми, носих ва мансух илми, маккий ва маданийлар илми, сабаби нузул илми, расм илми, муҳкам ва муташобиҳ илми каби бир қанча илмларни ўз ичига олади. Табиийки, ушбу илмларга мутахассис бўлган уламолар Қуръони Каримга асло тўймайдилар.
Қуръони Каримга нафақат шаръий илмлар ула-молари, балки бошқа соҳаларнинг билимдонлари ҳам тўймайдилар. Мисол учун, тарихчиларни олайлик. Улар бу дунёнинг яратилиши, инсоннинг дунёга келиши, ривожланиши ва қадимда содир бўлган тарихий ҳодисалар борасида энг ишончли масдар бўлмиш Қуръони Карим асосида қадимги дунё тарихини битдилар. Шунинг учун ҳам улар ўз замонларида етакчи тарихчилар бўлдилар.
Кейинчалик баъзи бир тоифалар, турли мақсаддаги шахслар чиқиб, ўзларича дунё тарихини «илмий» равишда қайта кўриб чиққан бўлдилар. Улар дунёда энг ишончли тарих битганларини айтиб айюҳаннос солдилар. Бошқаларни, жумладан, мусулмон тарихчиларни илмсизликда, афсоналарга берилишда айбладилар. Аммо, вақт ўтиб илм ривожланиши натижасида ҳалигиларнинг «илмий»лиги жаҳолатдан бошқа нарса эмаслиги аён бўлди. Қуръондан баҳра олган мусулмон тарихчиларнинг айтганлари тўғри бўлиб чиқди.
Энди, жуғрофийларни олиб кўрайлик. Улар ҳам Қуръони Каримдаги жуғрофияга тегишли оятларга асосланиб, улардан руҳланиб, бу илм тарихида мисли кўрилмаган улкан натижаларга эришдилар.
Агар «Қуръони Каримдан турли соҳадаги мусулмон уламоларгина тўймайди», десак ҳам, янглишган бўламиз. Чунки, Қуръони Каримга мурожаат қилган ғайридин олимлар ҳам ундан тўймаётганига ўзимиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Дунё тарихини Таврот, Инжил, Қуръон ва янги илмга солиштириб ўрганиб чиққан бу олимлар Қуръони Каримга тан бериб, мусулмон бўлмоқдалар.
Дунёда денгиз илми бўйича кўзга кўринган ғайридин олимлар ўз соҳалари бўйича Қуръони Каримни ўрганиб чиқиб, мусулмон бўлдилар. Шунингдек, табиблар, инсон наслини ўрганувчилар ҳам Қуръони Каримга ҳали-ҳануз тўйганича йўқ.
Ҳозир Маккаи Мукаррамда «Қуръондаги Илмий Мўъжизалар» номли халқаро ҳайъат ишлаб туриб-ди. Ундаги баҳс ва тадқиқотлар, асосан, ғайридин олимлар Қуръондан тўймасликларининг далили эмасми?!
13. «У – кўп такрораш билан эскирмайди-ган... нарсадир.»
Ҳа, дунёда кўп такрорлаш билан эскирмайдиган бир-дан-бир нарса Қуръони Каримдир. Қорилар ҳар бир ояти каримани ёдлаш учун юзлаб, минглаб марта такрор қиладилар. Ёдлаб бўлганларидан сўнг ҳам доимий равишда ўқиб турадилар. Аммо ҳар ўқиганларида янги завқ, янги шавқ, янги ҳузур, янги ҳаловат оладилар. Бу маъно Қуръони Каримни тингловчиларга ҳам тегишли. Ояти карималар ҳар сафар такрор эшитилганда янгича ҳаловат, янгича ҳузур баҳш этади. Чунки, Қуръони Карим такрорлаш билан эскирмайдиган нарсадир.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, қайси амал Аллоҳга маҳбуброқ?» – деб сўради. У зот:
«Қўниб-ла йўлга чиқувчи», – дедилар.
« Қўниб-ла йўлга чиқувчи нима?» – деди.
«Қуръонни аввалидан охиригача ўқиб, ҳар гал қўнгач, яна йўлга чиқадиган киши», – дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Ҳа, азизлар, Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш учун фарз амаллардан кейинги энг афзал ибодат – Қуръон ўқиш ва ўрганишдир.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал тушларида Аллоҳ таолони бир неча бор кўрган эканлар. Бир пайт у киши, яна тушимда У Зотни кўрсам, Унга яқин қиладиган амал ҳақида сўрайман, деб аҳд қилибдилар.
Кейин Аллоҳ таолони яна бир бор тушда кўрганларида: «Эй Роббим, банда Сенга қайси нарса билан муқарраб бўлади?» – деб сўрабдилар.
Аллоҳ таоло бу саволга: «Каломимни тиловат қилиш билан, эй Аҳмад!» – деб жавоб берибди.
«Эй Роббим, маънони тушунса-тушунмаса ҳамми?» – дебдилар имом Аҳмад.
Шунда Аллоҳ таоло: «Маънони тушунса ҳам, тушунмаса ҳам», – дебди.
Демак, Аллоҳнинг Каломини қанчалик кўп так-рор ўқисак, ўргансак, эшитсак, Аллоҳ азза ва жаллага шунчалик яқин бўлар эканмиз. Маъносини тушунмай ўқиганга шунчалик мартаба бўлса, тушуниб ўқиганларга қанчалик бўлишини ўзингиз билаверинг.
14. «...ва ажойиботлари тугамайдиган нарсадир.»
Ҳа, Қуръони Карим ажойиботлари тугамайдиган бирдан-бир нарсадир. Зотан, у барча ажойиботларнинг эгаси бЎлмиш Аллоҳ таолонинг Китоби бўлганидан кейин, шундоқ бўлади-да!
Қуръони Каримнинг катта-кичик ажойиботларига инсоният ўн беш асрдан бери тан бериб келмоқда. Инсоният ақлий даражаси камол топган сари Қуръони Каримнинг янгидан-янги ажойиботларини англаб етмоқда.
Биргина мисол келтирайлик. Электрон ҳисоблаш машиналари чиқиб, ҳамма нарсани ҳисоблаш, атрофлича ўрганиб олиш имкониятлари кўпайди. Қуръони Каримни ҳам ўша машиналарга солиб ўрганиб чиқилди. Натижада, Қуръони Каримнинг ҳарфлари, сўзлари ва оятлари – ҳамма-ҳаммаси ҳисобли экани маълум бўлди. Ана ўша ҳисоб асосида маънодош ва зид маъноли сўзлар ва бошқа тур калималар қиёсланиб, кутилмаган хулосалар юзага чиқди. Охир-оқибат келиб, Қуръоннинг математик мўъжизалариини ўрганувчи соҳа пайдо бўлди ва уламоларимиз бу борада ҳам китоблар ёза бошладилар.
15. «У – жинлар уни эшитишлари билан: «Албатта, биз ажиб Қуръонни эшитдик, У тўғриликка ҳидоят қилур», дейишдан ўзларини тўхтата олмаган нарсадир».
Қуръони Карим фақат инсоларни эмас, балки жинларни ҳам икки дунё саодатига элтувчи дастурдир.
Авваллари жинлар осмонга чиқиб, у жойдаги гапларни ўғирликча эшитиб олиб, ердаги ўзлари билан алоқадор одамларга ёлғон-яшиқларни қўшиб етказар эдилар. У одамлар эса, фолбинлик қилиб, кишиларга ғайбнинг хабарини бераётган бўлиб турли нарсаларни айтишар эди. Узоқ вақт шундоқ давом этиб келди. Лекин, бирдан осмон хабарини эшитгани чиққан жинларни юлдузлардан оловли парчалар ажраб чиқиб қувлайдиган бўлиб қолди. Энди жинлар осмон хабарларига ўғринча қулоқ оса олмай қолдилар.
Шунда улар бу ғайриоддий ҳолнинг сабабини ахтариб дунё кеза бошладилар. Насийбин деган жойлик жинлар йўлда кета туриб Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръон тиловат-ларини тўсатдан эшитиб қолдилар. Тўхтаб, биз билан осмон хабари орасига тушган шу нарса экан, деган хулосага келишди. Тиловатни эшитиб бўлгандан кейин эса: «Албатта, биз ажиб Қуръонни эшитдик, У тўғриликка ҳидоят қилур», дейишдан ўзларини тўхтата олмадилар.
Жинлар Қуръони Каримни эшитибоқ, унинг ажиб эканини ҳам, ҳидоятга бошловчи эканини ҳам англаб етдилар. Улар зудлик билан Қуръони Каримга иймон келтирдилар ва бошқа жинларни ҳам унга иймон келтириб, амал қилишга даъват қила бошладилар.
Жинларнинг бу ишлари сиз билан бизга сабоқ бўлиши керак. Қуръони Каримга улар каби ҳозиржавоб бўлишимиз лозим. Шу билан бирга, бу улкан ҳақиқатдан бир қанча ибрат ва хулосаларни ҳам олмоғимиз лозим. Жумладан, сиз билан биз ўрганаётган бу илоҳий Китоб нафақат барча макон ва замонлардаги инсонлар-га, балки жинларга ҳам илоҳий дастур эканини билиб, унга эътиқод қилишимиз даркор.
Қуръони Каримнинг мухлислари, ўқиб-ўрганувчилари жуда ҳам кўп. Сиз билан биз ўша кўпчиликнинг бири эканимиз билан қанча фахрлансак, шунча оз.
16. «Ким у билан гапирса, тўғри сўзлабдир.»
Ҳа, Қуръони Карим Аллоҳнинг каломи, Аллоҳ таоло эса каломида содиқ – ростгўйдир. Шунинг учун, ким Қуръон билан гапирса, у одамнинг гапи тўғридир. Аллоҳнинг гапини гапирган тўғрисўз бўлмай, ким ҳам тўғрисўз бўлар эди?!
Азиз ўқувчи, сиз билан биз Каломуллоҳни ўрганар эканмиз, ўзимиз учун энг олий мақом, энг тўғри гаплар хазинасини ўрганаётган бўламиз. Ушбу илоҳий дастурдан олиб гапирган гапимиз энг тўғри гап бўлади. Барча гапимизда Қуръонга таяниб, ундан гапирадиган бўлишга ҳаракат қилишимиз керак.
Биз Аллоҳ таолонинг гапини гапириб, энг тўғри гап эгаси бўлиш бахтига эришишимиз мумкин. Бу-нинг учун тайёр нарсани ўрганиб, ҳаётимизга татбиқ эта олсак, бас.
Бизга ушбу саодатни насиб этган Зотга тинимсиз шукр қилган ҳолда, бахтимиз маёғи бўлган Қуръони Каримни кўпроқ ўрганмоғимиз, ҳар бир гапимиз, ҳар бир амалимиз унга мувофиқ бўлишига қаттиқ ҳаракат қилмоғимиз зарур.
17. «Ким унга амал қилса, ажрланур.»
«Ажр» сўзини сал қўполроқ иборалар билан таъриф қиладиган бўлсак, қилган ишига иш ҳақи олиш маъноси чиқади. Арабларда ҳозир ҳам иш ҳақини «ажр» дейишади.
Демак, Қуръони Каримга амал қилган – ишлаган одам иш ҳақини олади. Унинг бу дунёдаги иш ҳақи тинч-омонлик, соғ-саломатлик, хотиржамлик, барча яхшиликларга тўла фаровон ва саодатли ҳаёт бўлади.
Қуръонга амал қилган кишининг ҳақиқий ажри – иш ҳақи у дунёда берилади. У дунёдаги иш ҳақи эса жаннат бўлади. У ўша ерда, нозу неъматлар, ҳуру ғилмонлар, олий мартабалар ва энг олий мақсад – Аллоҳнинг розилигига бурканган ҳолда абадий қолади.
Қуръони Каримга амал қилувчиларнинг ажри ҳақиқийдир. Чунки, уларнинг ажрларини ажрнинг ҳақиқий эгаси – Аллоҳ таолонинг Ўзи беради. Шу боис уларнинг ажрлари вақтинчалик эмас, доимийдир.
Бас, шундоқ экан, азиз диндошим, Қуръонга амал қилиб яшайлик. Қуръонга амал қилиш учун эса, аввало, уни яхшилаб ўрганайлик. Ўрганган ҳар бир оятимизга дарҳол амал қилишга ўтайлик. Қуръонга амал қилишнинг ажри борлиги билан бирга, унга амал қилмасликнинг гуноҳи ва азоби борлигини ҳам унутмайлик.
Зотан, ҳар бир мусулмон учун Қуръони Каримни ўқиб-ўрганмоқ, унга амал қилмоқ лозиму лобуддир. Бу нарса кишининг нафақат ўзига, балки қариндош-уруғи, ота-оналарига ҳам улкан яхшиликлар етишига сабаб бўлади.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Қуръонни ўқиса, уни ёд олса ва ҳалолини ҳалол билса, ҳаромини ҳаром бил-са, Аллоҳ уни ўша билан жаннатга киритади ва уни хонадони аҳлидан ўнтасига шафоатчи қилади. Ҳолбуки, уларнинг ҳаммасига дўзах вожиб бўлган эди», – дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Қуръони Каримни ўқишнинг, ўрганишнинг, ёд-лашнинг, у ҳалол деган нарсани ҳалол билиб, ҳаром деган нарсани ҳаром билиб амал қилишнинг фазли қанчалик улуғ эканини кўрдингизми?!
Саҳл ибн Муоз Жуҳанийдан, у отасидан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Қуръонни қироат қилса ва ундаги нарсага амал қилса, қиёмат куни унинг ота-онасига сизларнинг ичингизда бўлиб, дунё уйларига нур сочиб турган қуёшнинг ёғдусидан яхшироқ ёғдуси бор тож кийдирилади. Энди, ўшанга амал қилганнинг ўзига нима бўлади деб ўйлайсизлар?» – дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
Қуръонни ёдлаб, унга амал қилган кишининг ота-онасига қиёмат куни ана шундай гўзал тож кийгизилиши айнан ўша фарзанднинг шарофатидан бўлар экан. Шунинг учун ҳадиснинг сўнгида, Қуръон ўқиб, унга амал қилганнинг ота-онасига шунчалик иззат-эҳтиром, шону шараф бўлса, унинг ўзига қанчалик ҳурмат бўлишини ўзингиз билиб олаверинг, дейилмоқда.
Ушбу айтилганлардан хулоса Қилиб сизнинг са-волларингизга бевосита жавоб берсак:
– Қуръони Карим тириклар учун тиловат қилинадиган, Қироатнинг ва уни тинглаб амал қилганликнинг савобини марҳумларга бағишлаш мумкин бўлган илоҳий каломдир;
– Қуръони Карим фақат издиҳомларда эмас, кичикроқ давраларда ёки ёлғиз ҳам тиловат ҳам қилинаверади;
– Қуръони Карим мусулмонларнинг тарихий муқаддас китоби эмас, балки барча оламларнинг яккаю ягона Эгаси бЎлмиш Роббул оламийннинг азалий ва абадий каломидир; инсонлар ва жинларни ҳақиқий саодатга элтувчи дастуруламалдир;
– Қуръони Каримни тиловат қилиш ёки мусҳафга Қараб ўқиш ҳам, тинглаб ўтириш ҳам – маъносига тушунса-тушунмаса – кўплаб ажру савобларга сабаб бўлади.  Валлоҳу аълам.