A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Оятни унутиб қўйса нима дейиш керак?
PDF Босма E-mail

«Фалон оятни эсдан чиқардим», деб айтиш макруҳдир. Балки «Унуттирилдим» ёки «Мендан тушириб қолдирилди», деб айтсин. Икки саҳиҳ тўпламда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

وثبت في الصحيحين:قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: لا يَقُولُ أحَدُكُمْ نَسِيتُ آيَةَ كَذَا وَكَذَا، بَلْ هُو شَيْءٌ نُسِّيَ

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дедилар: «Сизларнинг бирортангиз: «Фалон, фалон оятни эсдан чиқардим», деб айтмасин. Балки у (Аллоҳ томонидан) эсдан чиқартирилган нарсадир».  Икки саҳиҳдаги бир ривоятда эса қуйидагича келган: «Сизларнинг бирингиз: «Фалон, фалон оятни эсдан чиқардим»,  деб айтишлиги қандай ҳам ёмон. Балки  у (Аллоҳ томонидан) эсдан чиқартирилгандир».

وثبت في الصحيحين عَن عَائِشَةَ سَمِعَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْه وَ سَلَّمرَجُلًا يَقْرَأ آيَةً فَقَالَ رَحِمَهُ اللَّهُ لَقَدْ ذَكَّرَنِي آيَةً كُنْتُ أسْقَطتُّهَا وفيرو اية في الصحيح كنت أُنْسِيتُهَا

Ундан ташқари, икки саҳиҳ тўпламда Оиша (розияллоҳу анҳо)дан қуйидаги ривоят келган: Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир оятни қироат қилаётган   кишини тингладилар ва: «Аллоҳ уни раҳматига олсин, (унутиб) тушириб қўйган оятимни эсимга солди», дедилар. «Саҳиҳ»даги бир ривоятда эса: «Менга унуттирилган», дейилган.

Демак, «Фалон оятни тушириб қўйдим», деб айтиш жоиз, макруҳ эмас.

Бу гўзал одоб намунасидир.

Жалолиддин ҳожи домла Ҳамроқулов