A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон ўргатишга пул олиш мумкинми?
PDF Босма E-mail

САВОЛ: Шайх ҳазратлари! Аллоҳнинг каломи бўлган Қуръонни пулга ўргатиш жоизми? Шу ҳақда тўлиқ маълумот олмоқчи эдим.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Бу саволингизга ҳанафий уламолар ичида қадимдан энг мўътабар китоблардан бири бўлиб келаётган «Мухтасари Виқоя»даги матннинг таржимаси ила жавоб беришни маъқул кўрдим:
«Азон айтиш, имомлик қилиш ва Қуръон таълими бериш каби ибодатларга ҳақ олиш дуруст эмас. Бугунги кунда унинг дурустлигига фатво берилади».
Аввалги вақтларда мазкур ишларга ҳақ олишга рухсат бўлмаган. Аммо одамлар тирикчилик ортидан кетиб, бу муҳим ишларни қиладиган шахс қолмасдан, диний ишларга футур етгандан кейин уламолар мазкур ишларга ҳақ олиш жоизлигига фатво берганлар. Қуръон таълимини пул олмай адо этилиши асос. Бундай қилган киши савоб олади. Аммо ҳақ олиш сабабидан таълим қолиб кетадиган бўлса, уни олиш жоиздир. Валлоҳу аълам.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф