A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони карим қайси ой, қайси вақтда нозил бўлди? Далиллари?
PDF Босма E-mail

Қуръони Карим қайси ой, қайси вақтда нозил бўлди? Далиллари?

Жавоб:
Қуръони Карим муборак рамазон ойида, муборак қадр кечасида нозил  бўлди.
Далиллари:
شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِيَ أُنزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِّلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِّنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ... {185}
«Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб Қуръон туширилгандир...» (Бақара, 185).
وَالْكِتَابِ الْمُبِينِ {2} إِنَّا أَنزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةٍ مُّبَارَكَةٍ إِنَّا كُنَّا مُنذِرِينَ {3}
«(Ҳукмлари) очиқ-равшан (бўлган) Китобга қасамки, дарҳақиқат, Биз уни муборак бир кечада нозил қилдик. Чунки Биз (инсонларни Қуръон ила) огоҳлантиргувчимнз» (Духон, 2, 3).
إِنَّا أَنزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ {1}
«Дарҳақиқат, Биз уни (Қуръонни) Қадр кечасида нозил қилдик» (Қадр, 1).
Қўшимча маълумот ва далиллар:
Лайлатул қадр рамазон ойида бўлиб, унинг охирги ўн кунлигида тоқ кечалари излаш мақсадга мувофиқ. Зотан, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар:
تَحَرَّوْا لَيْلَةَ الْقَدْرِ فِى الْوِتْرِ مِنَ الْعَشْرِ الأَوَاخِرِ مِنْ رَمَضَانَ
«Лайлатул қадрни рамазондан охирги ўн кунликларнинг тоғида қасд қилинг» (Бухорий, 2017, 2020, 2021-рақамли ҳадис).
Лайлатул қадрда ибодат ила тонг оттириш суннатдир. Унинг фазилати ҳақидаги ҳадиси шариф жуда машҳур:
وَمَنْ قَامَ لَيْلَةَ الْقَدْرِ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِه
«Кимки Лайлатул қадрни иймон ва ихлос билан қоим қилса, ўтган гуноҳлари кечирилади»
Лайлатул қадрни суннатларни адо қилиб юрганларгина топа оладилар. Буни Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) айтганлар:
إِنَّ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ مَسْعُودٍ يَقُولُ مَنْ قَامَ السَّنَةَ أَصَابَ لَيْلَةَ الْقَدْرِ
«Албатта, Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) айтар эдилар: «Кимки суннатни барпо қилса, Лайлатул қадрга етишади» (Муслим, 1821).
عن ابن عباس في قوله عزوجل (انا انزلناه في ليلة القدر) قال انزل القرآن في ليلة القدر جملة واحدة إلى سماء الدنيا وكان بموقع النجوم وكان الله عزوجل ينزله على رسوله صلى الله عليه وسلم بعضه في اثر بعض فقال الله عزوجل (وقالوا لولا انزل (2) عليه القرآن جملة واحدة كذلك لنثبت به فؤادك ورتلناه ترتيلا)
«Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан Аллоҳ таолонинг  «Дарҳақиқат, Биз уни (Қуръонни) Қадр кечасида нозил қилдик» (Қадр, 1) деган ояти ҳақида сўралганда, у дедилар: «Қуръон Лайлатул қадрда бир дафъада дунё осмонига нозил қилинди, у юлдузлар ўрнида эди. Аллоҳ таоло Ўз Расулига (соллаллоҳу алайҳи васаллам) баъзи пайтларда баъзи-баъзисини нозил қилган эди. Шунга Аллоҳ таоло айтган (Фурқон, 32): «Куфр келтирганлар: «Унга Қуръон бир йўла нозил қилинса эди», дедилар. Биз сенинг қалбингни у билан собит қилиш учун шундай қилдик ва уни дона-дона қилиб ўқидик» (Байҳақий. «Сунанул кубро», 4/306).
عن بن عباس قال انزل القرآن جملة إلى السماء الدنيا في ليلة القدر ثم أنزل بعد ذلك في عشرين سنة
«Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоятки, у деди: «Қуръон дунё осмонига бирайўла Лайлатул қадрда нозил қилинди. Сўнгра  шундан кейин йигирма йиллар давомида нозил бўлди» (Насоий. Сунанул кубро, 11372-рақамли ҳадис; Ҳоким. Мустадрак, 2832, 2833, 3740, 3917-рақамли ҳадислар; Табароний. «Мўъжамул кабир», 11673, 12213-рақамли ҳадислар; «Мўъжамул авсат», 1535-рақамли ҳадис; Байҳақий. «Далойилун нубувват», 2959, 3055, 3056-рақамли ҳадислар;« Шуабул иймон», 2173, 2174-рақамли ҳадислар).