A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Дунёда инсонлар учун қурилган биринчи уй – илк маъбад (ибодатгоҳ) қайси?
PDF Босма E-mail

Дунёда инсонлар учун қурилган биринчи уй – илк маъбад (ибодатгоҳ) қайси?

Жавоб:
Инсонлар учун қурилган илк ибодатгоҳ Каъба:
إِنَّ أَوَّلَ بَيْتٍ وُضِعَ لِلنَّاسِ لَلَّذِي بِبَكَّةَ مُبَارَكاً وَهُدًى لِّلْعَالَمِينَ
«Одамларга муборак, оламларга ҳидоят қилиб қўйилган биринчи уй  Баккадаги уйдир» (Оли Имрон, 96).
Мазкур ояти каримадаги Баккадан мурод Макка шаҳридир. Макка шаҳри Бакка номи билан Қуръони Каримда бир неча жойда зикр қилинган.
Қўшимча далил.
Имом Аҳмад, Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилган ҳадисларида, ушбу саҳоба Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан: «Ер юзига қўйилган энг аввалги масжид қайси?» деб сўраган. Шунда ул Зоти шариф: «Масжиди ҳаромдир» деб жавоб берганлар. «Сўнгра қайси масжид?» деб сўраган саҳоба. Пайғамбар (алайҳиссалом) эса: иккинчи қурилган масжид Масжиди Ақсолигини айтганлар. Абу Зарр (розияллоҳу анҳу): «Икковининг ораси қанча бўлган?» деган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Қурилишда икковининг ораси 40 йил бўлган эди», деганлар. Шунда Абу Зарр (розияллоҳу анҳу) сўнг қайси масжид қурилганини сўраган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бундай деганлар:
ثمّ حيث أدركت الصلوة فصلّ فكلها مسجد
«Сўнг намозни топган жойингда намоз ўқийвергин, чунки ҳамма жой масжиддир!»