A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Масжидул Ақсони ким қурдирган?
PDF Босма E-mail

Масжидул Ақсони ким қурдирган?

Жавоб
Яъқуб (алайҳиссалом) асос солган, Довуд (соллаллоҳу алайҳи васаллам) янгилаган, Сулаймон (соллаллоҳу алайҳи васаллам) мукаммаллаштирган.
Аслида, уни қурдирган кимса ҳақида ихтилоф бор. «Тафсири Олусий»да ўқиймиз:
ما أخرجه الشيخان عن أبي ذر رضي الله تعالى عنه قال : سئل رسول الله صلى الله عليه وسلم عن أول بيت وضع للناس فقال : « المسجد الحرام ثم بيت المقدس فقيل : كم بينهما؟ فقال : أربعون سنة » واستشكل ذلك بأن باني المسجد الحرام إبراهيم عليه السلام وباني الأقصى داود ثم ابنه سليمان عليهما السلام ، ورفع قبته ثمانية عشر ميلاً وبين بناء إبراهيم وبنائهما مدة تزيد على الأربعين بأمثالها
وأجيب بأن الوضع غير البناء والسؤال عن مدة ما بين وضعيهما لا عن مدة ما بين بناءيهما فيحتمل أن واضع الأقصى بعض الأنبياء قبل داود وابنه عليهما السلام ثم بنياه بعد ذلك ، ولا بد من هذا التأويل قاله الطحاوي وأجاب بعضهم على تقدير أن يراد من الوضع البناء بأن باني المسجد الحرام والمسجد الأقصى هو إبراهيم عليه السلام وأنه بنى الأقصى بعد أربعين سنة من بنائه المسجد الحرام وادعى فهم ذلك من الحديث فتدبر .
«Икки Шайх (Бухорий ва Муслим) тахриж қилган ҳадисга кўра, Абу Зар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган. У деди: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан одамлар учун энг аввал вазъ қилинган байт ҳақида сўралди. Бас, ул Зоти шариф дедилар: «Масжиди Ҳаром, сўнг Байтул муқаддас». Шунда: «Уларнинг ораси қанча?» дейилди. Ул Зоти шариф: «Қирқ йил» дедилар. Мана шу ерда мушкулот пайдо бўлади: Масжиди ҳаромнинг бонийси Иброҳим (алайҳиссалом), Ақсонинг бонийси эса Довуд (алайҳиссалом), кейин Сулаймон (алайҳиссалом). У Ақсонинг қуббасини ўн саккиз мил қилиб қурган эди. Иброҳим (алайҳиссалом) биноси билан у иккисининг биноси орасида қирқ йилдан кўпроқ муддат ўтган.
Бу мушкулотга жавоб бериш мумкин: вазъ дегани бино қилиш эмас. Савол икковининг вазъ қилишда кетмоқда, бино қилишида эмас. Демак, Ақсонинг возеъи Довуд (алайҳиссалом)дан аввал ўтган пайғамбарлардан баъзиси бўлиши мумкин. Кейинчалик иккови (Довуд ва Сулаймон) уни бино қилганлар. Имом Таҳовий айтганидек, мана шу таъвилга муҳтожмиз. Баъзи бировлар эса бундай жавоб берганлар: вазъ билан бино(нинг маъноси) бир хил бўлган тақдирда, Масжиди Ҳаромнинг ҳам, Масжиди Ақсонинг ҳам бонийси Иброҳим (алайҳиссалом) бўладилар. Ул Зот Масжиди Ҳаромни бино қилганларидан сўнг қирқ йил ўтиб Масжиди Ақсони бино қилганлар. Мана шу (юқоридаги) ҳадисдан ушбу даъволарини қувватлаганлар. Бас, сен ҳам тадаббур қил! («Тафсири Олусий» 3/135).
وقد أسسه يعقوب عليه السلام بعد بناء إبراهيم عليه السلام الكعبة بما ذكر في الحديث وجدده سليمان أو أتم تجديد أبيه عليهما السلام بعد ذلك بكثير
«Дарҳақиқат, унга (Ақсога) Иброҳим (алайҳиссалом) Каъбани бино қилганларидан сўнг Яъқуб (алайҳиссалом) асос солганлар. Ҳадисда зикр қилинганидек. Сулаймон (алайҳиссалом) янгилаганлар ёки отаси  Довуд (алайҳиссалом) янгилаган масжидни кейинчалик кўпчилик билан мукаммал тугатганлар» («Тафсири Олусий» 10/362).

Қўшимча маълумот.  
Масжидул Ақсо ҳақида. Ундан Байтул Муқаддас ва ундаги масжид тушунилади. Ақсонинг маъноси  «энг узоқ» бўлиб, Ибн Атийянинг айтишига қараганда, бошқа масжидлардан жуда узоқда, зиёратчилар учун ниҳоятда узоқлик қилган. Шунинг учун барча тафсирларда Маккадан − Масжиди Ҳаромдан узоқдаги масжид  сифатида талқин этилган. Чунки ораси қирқ кечалик йўлдир. Баъзи уламолар: «Ифлослик ва бузуқликлардан узоқ бўлгани учун Ақсо дейилган» ҳам дейишади.