A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
”Машъарул ҳаром” қаерда ва у ерда нима амал қилинади?
PDF Босма E-mail

«Машъарул ҳаром» қаерда ва у ерда нима амал қилинади?

Жавоб
«Машъарул ҳаром» ҳозирги Муздалифа. У ерда ҳаж мавсумида кечаси қолиш вожиб амал. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг суннатларига мувофиқ шом билан хуфтон намози бирга қўшиб ўқилади ва ҳожилар бомдодни ҳам ўқиб, кун чиқишидан аввалроқ у ердан чиқиб кетадилар (Кифоя. 2-жузъ. 238-242-бетлар). 

...فَإِذَا أَفَضْتُم مِّنْ عَرَفَاتٍ فَاذْكُرُواْ اللّهَ عِندَ الْمَشْعَرِ الْحَرَامِ وَاذْكُرُوهُ كَمَا هَدَاكُمْ وَإِن كُنتُم مِّن قَبْلِهِ لَمِنَ الضَّآلِّينَ {198} ثُمَّ أَفِيضُواْ مِنْ حَيْثُ أَفَاضَ النَّاسُ وَاسْتَغْفِرُواْ اللّهَ إِنَّ اللّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ {199}
«Арафотдан қайтиб тушганингизда, Аллоҳни Машъарул Ҳаромда зикр қилинг. Илгари адашганлардан бўлсангиз ҳам, сизни ҳидоятга бошлагани учун Уни зикр қилинг. Сўнгра  одамлар қайтиб тушган жойдан тушинглар. Ва Аллоҳга истиғфор айтинглар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир» (Бақара, 198, 199).
Мазкур оятдаги «Машъарул Ҳаром» Муздалифа эканлигини Ҳасан Таҳсин ҳам айтган (Ҳасан Таҳсин, 34-бет).

Қўшимча маълумот.
Имом Насафий «Машъарул Ҳаром»ни Муздалифадаги тепалик-тоғ деган ва «Машъарул Ҳаром»ни «Муҳтарам Нишона» деб изоҳлаган. Муздалифани эса «Яқинлашган жой» маъносида Одам (алайҳиссалом) ва Момо Ҳавволарнинг бир-бирларига яқин келишлари, ёки ҳожилар икки намозни бир-бирига қўшиб ўқиши, ёки ҳожилар шу ерда Аллоҳга яқинлик-тақарруб ҳосил қилишлари сабабидан қўйилган ном деб изоҳлаган («Тафсири Насафий», 1-жузъ. 102-бет).