A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Одамзотдан илм, дарс олмаган пайғамбарлар кимлар?
PDF Босма E-mail

Одамзотдан илм, дарс олмаган пайғамбарлар кимлар?

Жавоб
Одамзотдан дарс олмаган биринчи Пайғамбар Одам (алайҳиссалом) ҳамда охирги Пайғамбар Муҳаммад (алайҳиссалом)дир. Шунингдек, пайғамбарлиги ихтилоф қилинган Хизр (алайҳиссалом)га ҳам Аллоҳ ҳузуридаги хос илм берилган.
Далиллари:
وَعَلَّمَ آدَمَ الأَسْمَاء كُلَّهَا ثُمَّ عَرَضَهُمْ عَلَى الْمَلاَئِكَةِ فَقَالَ أَنبِئُونِي بِأَسْمَاء هَـؤُلاء إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ {31}«Ва таълим берди Аллоҳ таоло Одамға ҳамма нарсанинг номини, кейин рўбарў қилди ани фаришталарға, бас, деди: «Баён қилинглар Манға бу нарсаларнинг номларини, агар ростгўй бўлсангизлар» (Бақара, 31).
الَّذِينَ يَتَّبِعُونَ الرَّسُولَ النَّبِيَّ الأُمِّيَّ الَّذِي يَجِدُونَهُ مَكْتُوباً عِندَهُمْ فِي التَّوْرَاةِ وَالإِنْجِيلِ يَأْمُرُهُم بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَاهُمْ
عَنِ الْمُنكَرِ وَيُحِلُّ لَهُمُ الطَّيِّبَاتِ وَيُحَرِّمُ عَلَيْهِمُ الْخَبَآئِثَ وَيَضَعُ عَنْهُمْ إِصْرَهُمْ وَالأَغْلاَلَ الَّتِي كَانَتْ عَلَيْهِمْ فَالَّذِينَ آمَنُواْ بِهِ وَعَزَّرُوهُ وَنَصَرُوهُ وَاتَّبَعُواْ النُّورَ الَّذِيَ أُنزِلَ مَعَهُ أُوْلَـئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ {157}
«Улар ўз ҳузурларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолида топиладиган, уларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган, уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган, устиларидаги юкни енгиллатиб, кишанларни ечадиган уммий, Набий, Пайғамбарга эргашадилар. Бас, унга иймон келтириб, ёрдам бериб ва уни қўллаб-қувватлаган ҳамда унга нозил бўлган нурга эргашганлар – ана ўшалар нажот топгувчилардир», деди» (Аъроф, 157).
فَوَجَدَا عَبْداً مِّنْ عِبَادِنَا آتَيْنَاهُ رَحْمَةً مِنْ عِندِنَا وَعَلَّمْنَاهُ مِن لَّدُنَّا عِلْماً {65}
«Бас, бандаларимиздан бир бандани топдилар. Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик» (Каҳф, 65).
Қўшимча маълумот.
Мазкур оятдаги «ладуний илм»ни Имом Насафий «ғайбий хабарлар ва банда илҳом тариқасида ҳосил қиладиган билимлар» тарзида изоҳлаган («Тафсири Насафий». 3-жузъ, 19-бет).
Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилишича, Мусо (алайҳиссалом) Бани Исроилга ваъз қилаётганда «Ер юзидаги энг олим кимса ким?» деган саволга «Бу − мен!» деб жавоб берган. Унга Аллоҳ таоло итоб қилиб, «Ер юзида сендан-да олимроқ кимса бор» дея, Мусо (алайҳиссалом)ни Хизр (алайҳиссалом.) ҳузурига йўллаган.