A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Тақвим - йил, ой, кун ҳисоблари ва ҳикмати қайси оятларда билдирилган?
PDF Босма E-mail

Тақвим − йил, ой, кун ҳисоблари ва ҳикмати қайси оятларда билдирилган?

Жавоб
Билимли ва тақводор кимсалар учун ибрат ва оят-белгилар борлиги айтилган:
هُوَ الَّذِي جَعَلَ الشَّمْسَ ضِيَاء وَالْقَمَرَ نُوراً وَقَدَّرَهُ مَنَازِلَ لِتَعْلَمُواْ عَدَدَ السِّنِينَ وَالْحِسَابَ مَا خَلَقَ اللّهُ ذَلِكَ إِلاَّ بِالْحَقِّ يُفَصِّلُ الآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ {5} إِنَّ فِي اخْتِلاَفِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ وَمَا خَلَقَ اللّهُ فِي السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ لآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يَتَّقُونَ {6}
«У қуёшни зиё ва ойни нур қилган ҳамда сизлар йилларнинг ададини ва ҳисобини билишингиз учун унинг манзилларини ўлчовли қилган Зотдир. Аллоҳ ўшани фақат ҳақ ила яратди. У биладиган қавмлар учун оятларини батафсил баён қиладир. Албатта, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ва Аллоҳ осмонлару ерда яратган нарсаларда тақво қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир» (Юнус, 5, 6).
Қўшимча далил.
Осмон ва ернинг яратилиши, кеча ва кундузнинг алмашиб туриши ва бир-бирининг ортидан юриши ақли соғлом кимсалар учун Аллоҳнинг қудратига далиллар борлиги (Оли Имрон, 190), буржлар учун манзиллар тайинланиши (Ёсин, 39) ва бу буржлар сабабли кеча-кундуз бир-бирига ета олмаслиги, юлдузлар фалакда сузиб юриши (Ёсин, 40), буржлар ибрат олувчилар учунлиги (Ҳижр, 16) айтилган оятлар ҳам мавжуддир. (Қаранг: Ҳасан Таҳсин, 453).