A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Намоз мўъминлар учун фарз эканлигининг далили қайси оят?
PDF Босма E-mail

Намоз мўминлар учун фарз эканлигининг далили қайси оят?

Жавоб
Намоз мўминларга бу оят ила фарз бўлган:
فَإِذَا قَضَيْتُمُ الصَّلاَةَ فَاذْكُرُواْ اللّهَ قِيَاماً وَقُعُوداً وَعَلَى
جُنُوبِكُمْ فَإِذَا اطْمَأْنَنتُمْ فَأَقِيمُواْ الصَّلاَةَ إِنَّ الصَّلاَةَ
كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَاباً مَّوْقُوتاً {103}
«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо, 103).
Қўшимча маълумот.
Беш вақт намоз меърож кечасида фарз қилинган. Бу воқеа Имом Нававийнинг жазм қилишига қараганда, ҳижратдан бир йил аввал Рабиъ ал-аввалнинг ўн еттинчисида юз берган. Баъзилар ўн иккинчи кечасида юз берган, дейдилар. Имом аз-Зуҳрийнинг қарашига кўра эса Исро воқеаси ҳамда беш вақт намознинг фарз бўлиши пайғамбарлик келганидан кейин бешинчи йилида содир бўлган, бу ражаб ойида эди. Исродан аввал мусулмонларга икки вақт намоз – эрталаб ва кечқурун фарз бўлган (Алийул қори. Шарҳи Ниқоя. 1-жузъ, 83-бет).