A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръонда келган «солатул-вусто» - ўрта намоз қайси намоз?
PDF Босма E-mail

Қуръонда келган «солатул-вусто» − ўрта намоз қайси намоз?

Жавоб
«Солатул-вусто»ни муҳофаза қилишга буюрилганмиз:
حَافِظُواْ عَلَى الصَّلَوَاتِ والصَّلاَةِ الْوُسْطَى وَقُومُواْ لِلّهِ قَانِتِينَ {238}
«Намозларни ва ўрта намозни муҳофаза этинг. Ва Аллоҳ учун хушуъ ила қоим бўлинг» (Бақара, 238).

Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг наздида «Солатул вусто» аср намозидир, жумҳур уламолар шунга келишган («Тафсири Насафий». 1-жузъ, 121-бет).
Чунки Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Аҳзоб воқеаси куни бундай деганлар:
شغلونا عن الصلوة الوسطى صلوة العصر ملآ الله بيوتهم نارا
«Бизни ўрта намоздан – аср намозидан машғул қилдилар, Аллоҳ уларнинг уйларини ўтга тўлғазсин!»
Қўшимча маълумотлар.
Ҳафса онамиз (розияллоҳу анҳо)нинг мусҳафларида  «Солатул вусто»нинг ёнида «Солатул аср» деб келган экан. Чунки  бу намоз кечки икки намоз ва кундузги икки намознинг ўртасидадир.
Баъзи бировлар пешин намози, дейишган, чунки у кундузнинг ўртасидадир.
Баъзилар бомдод намози деганлар, чунки у кечки ва кундузги намозлар ўртасидадир.
Баъзилар ҳатто шом намози, деганлар. Чунки у икки ва тўрт ракъатли намозларнинг ўртаси ҳамда махфий ва ошкора ўқиладиган намозларнинг ўртасидадир. (Буларнинг ҳаммаси учун қаранг: «Тафсири Насафий». 1-жузъ. 121-122-бетлар).