A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Намознинг мусофир учун қисқартирилиши қайси оятда баён қилинди?
PDF Босма E-mail

Намознинг мусофир учун қисқартирилиши қайси оятда баён қилинди?

Жавоб
Мусофир уч кунлик йўлни қасд қилиб чиққанда, у намозни қисқартириб ўқиши вожиб бўлиб, Аллоҳ таоло уни бу тарзда ифодалайди:
وَإِذَا ضَرَبْتُمْ فِي الأَرْضِ فَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ أَن تَقْصُرُواْ مِنَ الصَّلاَةِ إِنْ خِفْتُمْ أَن يَفْتِنَكُمُ الَّذِينَ كَفَرُواْ إِنَّ الْكَافِرِينَ كَانُواْ لَكُمْ عَدُوّاً مُّبِيناً {101}
«Ва қачон сизлар ер юзида сафар қилсангизлар, сизларға ҳеч гунох бўлмаски, намозларингиздин бироз кам қилсангизлар, агар қўрқсангизларки, кофирлар сизларни паришон қилурлар. Албатта, кофирлар сизларға равшан душмандурлар» (Нисо, 101).
Қўшимча далил.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) мусофирнинг намозни қаср қилиб ўқиши ҳақида бундай деганларини Имом Муслим ривоят қилган:
« صَدَقَةٌ تَصَدَّقَ اللَّهُ بِهَا عَلَيْكُمْ فَاقْبَلُوا صَدَقَتَهُ »
«Бу садақадир, Аллоҳ уни сизларга садақа қилган. Бас, унинг садақасини қабул қилинглар!»(1605-рақамли ҳадис).
Имом Бухорий эса Оиша онамиз (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилган ҳадиси шарифда бундай дейилган:
« فَرَضَ اللَّهُ الصَّلاَةَ حِينَ فَرَضَهَا رَكْعَتَيْنِ رَكْعَتَيْنِ فِى الْحَضَرِ وَالسَّفَرِ ، فَأُقِرَّتْ صَلاَةُ السَّفَرِ ، وَزِيدَ فِى صَلاَةِ الْحَضَرِ »
«Аллоҳ намозни фарз қилган вақтда ҳазарда ҳам, сафарда ҳам икки ракъат-икки ракъат қилиб фарз қилган. Сафардаги намоз ўзича қолган, ҳазардаги намоз эса зиёда қилинган» (350-рақамли ҳадис).