A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръонда ўз номи билан зикр қилинган ягона саҳоба ким?
PDF Босма E-mail

Қуръонда ўз номи билан зикр қилинган ягона саҳоба ким?

Жавоб
Қуръонда ўз номи билан зикр қилинган ягона саҳоба Зайд (розияллоҳу анҳу)дир.
Далили:
...فَلَمَّا قَضَى زَيْدٌ مِّنْهَا وَطَراً زَوَّجْنَاكَهَا لِكَيْ لَا يَكُونَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ حَرَجٌ فِي أَزْوَاجِ أَدْعِيَائِهِمْ إِذَا قَضَوْا مِنْهُنَّ وَطَراً وَكَانَ أَمْرُ اللَّهِ مَفْعُولاً {37}
«Энди модомики, Зайд (ўз истаги билан талоқ қилиб) у билан алоқасини уздими, Биз уни сизга жуфти ҳалол қилиб бердик, токи (бундан кейин) тутинган ўғиллари ўз хотинларидан алоқасини узгач, улар(ни ўз никоҳларига олиш)да мўминларга бир гуноҳ бўлмасин. Аллоҳнинг амри бажо келтирилгувчидир!» (Аҳзоб, 37).
Қўшимча далил ва маълумот:
Қуръонда номи зикр қилинган ягона саҳоба Зайд (ибн Ҳориса)ни аввал қул бўлган пайтида ҳазрати Хадича онамиз сотиб олиб, Ҳазрати Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га ҳадя қилганлар, у Зот эса уни озод қилганлар, кейин ҳазрати Зайнаб бинти Жаҳш (розияллоҳу анҳо)ни унга никоҳлаб берганлар.
Ҳазрати Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг хотирлари учун унга никоҳланган Зайнаб озод қилинган бир қулга никоҳланганларини ўзларига ҳеч сингдира олмадилар. Буни Зайдга айтар эдилар. Зайд охири бунга чидай олмай, ҳазрати Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг: «Аёлингни ёнингда сақла», дейишларига қарамай, уни талоқ қилган эди. Ҳак таоло ҳазрати Пайғамбаримив (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг унга уйланажакларини қалбларига билдирган, у Зот эса буни пинҳон тутар эдилар. Аммо унда истаклари йўқ эди. Фақат кейинроқ Аллоҳнинг амри билан уни ўз никоҳларига олдилар. Бу ўриндаги асл ҳақиқат – Ислом ҳукуқига оид бир ҳикматнинг маълум бўлишидир. Бу ҳам бўлса, кишининг тутинган фарзанди фарзанд ҳукмида бўлмаслиги, ҳақиқатда, унинг дин биродари бўлиб, унинг талоқ қилган хотинига уйланиши мумкинлигидир. Аллоҳ таоло бу ҳикматни Ўз Расули (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳаётларида татбиқ этди (Ҳасан Таҳсин, 434-бет).
Янги қўшимча:
Мазкур оятдаги Зайддан мурод Зайд ибн Ҳориса (розияллоҳу анҳу) эканлиги барча тафсирларда айтилган, жумладан, «Тафсири Насафий»да ҳам («Тафсири Насафий». 3-жузъ, 304-бет). Оиша онамиз (розияллоҳу анҳо) айтишларига қараганда, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Аллоҳнинг каломида фақат мазкур оятнигина яширишга уринганлар (Бухорий, 7420).
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Аллоҳнинг амри ила Зайнаб (розияллоҳу анҳо)га уйланмоқчи эканликларини Зайд ибн Ҳориса (розияллоҳу анҳу)га билдирганларида, у Зайнаб (розияллоҳу анҳо)га биринчи бўлиб суюнчилади. Зайнаб (розияллоҳу анҳо) хурсанд бўлдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳеч бир аёлларига уйланаётганларида бунчалик катта тўй қилмаган эдилар. Қўй сўйилди, нон ва гўштга одамлар тўйдилар, куни билан тўйнинг шодлиги давом қилди («Тафсири Насафий». 3-жузъ, 305-бет).
Имом Бухорийнинг ривоят қилишича, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Зайд ибн Ҳориса (розияллоҳу анҳу)га бундай деганлар:
« أَنْتَ أَخُونَا وَمَوْلاَنَا »
«Сен бизнинг биродаримиз ва мавломизсан!»
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ - رضى الله عنهما - أَنَّ زَيْدَ بْنَ حَارِثَةَ مَوْلَى رَسُولِ اللَّهِ - صلى الله عليه وسلم - مَا كُنَّا نَدْعُوهُ إِلاَّ زَيْدَ ابْنَ مُحَمَّدٍ حَتَّى نَزَلَ الْقُرْآنُ ( ادْعُوهُمْ لآبَائِهِمْ هُوَ أَقْسَطُ عِنْدَ اللَّهِ )
«Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоятки, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг озодкардалари Зайд ибн Ҳорисани биз Зайд ибн Муҳаммад деб чақирар эдик, то Қуръоннинг «Уларни ўз оталари номи билан чақиринглар. Ана шу  Аллоҳнинг наздида тўғридир» (Аҳзоб, 5) ояти нозил қилингунча (бу давом қилди) (Бухорий, 4782; Муслим, 6415; Термизий, 3515, 4184. Уни ҳасани саҳиҳ, деган).