A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Яҳудийлар Мисрга ким билан келди ва ким билан чикиб кетди?
PDF Босма E-mail

Яҳудийлар Мисрга ким билан келди ва ким билан чикиб кетди?

Жавоб
Яҳудийлар Мисрга Яъқуб (алайҳиссалом) билан бирга кириб келган эдилар, Мусо (алайҳиссалом) билан чиқиб кетганлар.
Яъқуб (алайҳиссалом) билан кирганлари мана бу икки оятда ишора қилинган:
اذْهَبُواْ بِقَمِيصِي هَـذَا فَأَلْقُوهُ عَلَى وَجْهِ أَبِي يَأْتِ بَصِيراً وَأْتُونِي بِأَهْلِكُمْ أَجْمَعِينَ {93}
«Менинг мана бу кўйлагимни олиб бориб, отамнинг юзига ташлангиз, кўзи очилур. Сўнгра  аҳлингиз ила жам бўлиб ҳузуримга келинглар» (Юсуф, 93).
Ҳасан Таҳсин Файзлининг айтишига қараганда, Юсуф (алайҳиссалом)нинг ҳузурларига Мисрга келганлар етмишдан ошиқ кимса эди. (Ҳасан Таҳсин, 257-бет).
Кейинги оятда унинг отаси Яъқуб (алайҳиссалом) ва онаси Мисрга келганлари зикр қилинади:
فَلَمَّا دَخَلُواْ عَلَى يُوسُفَ آوَى إِلَيْهِ أَبَوَيْهِ وَقَالَ ادْخُلُواْ مِصْرَ إِن شَاء اللّهُ آمِنِينَ {99}
«Юсуф ҳузурига кирган чоғларида у отаси ва онасини ўзига яқинлаштирди ва: «Аллоҳнинг хоҳиши ила Мисрга омонликда киринглар!» деди» (Юсуф, 99).
Мана шу келганлар Мусо (алайҳиссалом) даврига келиб кўпайиб катта халқ бўлган эдилар. Фиръавннинг зулми сабабли Мисрдан чиқиб кетганлар сони «Тафсири Байзовий»га кўра, бола ва ходимлардан ташқари, 6570 нафардан ошиқ эди («Тафсири Байзовий» 3/196. //Мактабат аш-Шомила). Ўшанда зурриётлари минг-минг ва икки юз минг бўлиб кетган эди («Тафсири Насафий». 2-жузъ, 238-бет).
Саҳрода юрган Мусо (алайҳиссалом) бошлиқ Бани Исроилга Аллоҳ таоло қишлоққа киришга рухсат беради:
وَإِذْ قُلْنَا ادْخُلُواْ هَـذِهِ الْقَرْيَةَ
«Ушбу қишлоққа кирингиз!...»  деганимизни эсланг» (Бақара, 58).
Мусо (алайҳиссалом) ўз қавмининг қилиқларидан хафа бўлиб турганларида Аллоҳ таоло муқаддас шаҳарга киришни қирқ йилгача манъ қилиб қўйди:
قَالَ فَإِنَّهَا مُحَرَّمَةٌ عَلَيْهِمْ أَرْبَعِينَ سَنَةً يَتِيهُونَ فِي الأَرْضِ فَلاَ تَأْسَ عَلَى الْقَوْمِ الْفَاسِقِينَ {26}
«У: «Албатта, бу ер уларга қирқ йилгача ҳаромдир. Улар ер юзида ҳайрон бўлиб юрарлар. Фосиқ қавмлар учун хафа бўлма», деди» (Моида, 26).