A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Кўнгилдан кечган ёмонлик фикрлари учун қиёмат кунида ҳисоб ва жазо борми-йўқми?
PDF Босма E-mail

Кўнгилдан кечган ёмонлик фикрлари учун қиёмат кунида ҳисоб ва жазо борми-йўқми?

Жавоб
Аввалига борлиги айтилган:
لِّلَّهِ ما فِي السَّمَاواتِ وَمَا فِي الأَرْضِ وَإِن تُبْدُواْ مَا فِي أَنفُسِكُمْ أَوْ تُخْفُوهُ يُحَاسِبْكُم بِهِ اللّهُ فَيَغْفِرُ لِمَن يَشَاءُ وَيُعَذِّبُ مَن يَشَاءُ وَاللّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ {284}
«Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Агар ичингиздаги нарсаларни ошкор қилсангиз ҳам, махфий қилсангиз ҳам, сизларни Аллоҳ ҳисоб-китоб қилади. Ва кимни хоҳласа, мағфират қилар, кимни хоҳласа, азоблар. Ва У ҳар бир нарсага қодирдир» (Бақара, 284).
Юқоридаги ояти карима нозил қилингандан сўнг саҳобалар «Кўнгилларимиздан кечган нарсаларга ҳам жавоб берамизми?» деган қўрқувга тушадилар. Шунда Аллоҳ таоло қуйидаги оятларни нозил қилиб, фақат амалда бажарган ишларга жавоб берилишини айтган ва юқоридаги оят мансух каби бўлган («Тафсири Насафий». 1-жузъ, 143-бет). «Аманаррасулу...» оятлари билан бу тасдиқланади.