A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ҳукмдорга: «Сенинг сўзинг фақат дунёда ўтади (охиратда ўтмайди)!» - деган зотлар кимлар?
PDF Босма E-mail

Ҳукмдорга: «Сенинг сўзинг фақат дунёда ўтади (охиратда ўтмайди)!»   деган зотлар кимлар?

Жавоб
Сеҳргарлар:
قَالُوا لَن نُّؤْثِرَكَ عَلَى مَا جَاءنَا مِنَ الْبَيِّنَاتِ وَالَّذِي فَطَرَنَا فَاقْضِ مَا أَنتَ قَاضٍ إِنَّمَا تَقْضِي هَذِهِ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا 
«Улар: «Биз сени зинҳор ўзимизга келган очиқ-ойдин (мўъжиза)лардан ва бизни яратган Зотдан устун қўймаймиз. Бас, нима ҳукм қилсанг, қилавер. Сен фақат ҳаёти дунёда ҳукм чиқарасан, холос» (Тоҳо, 72).

Қўшимча маълумот.
Мусо (алайҳиссалом) акаси Ҳорун (алайҳиссалом) билан бирга Фиръавн ва унинг қавмини даъват қилишга келадилар. Ўртада анча мунозаралар бўлиб ўтади. Мусо (алайҳиссалом) уларга мўъжизаларидан иккитасини – асони ерга ташлаб илонга айланиши ҳамда қўлини қўлтиғига тиқиб нурли оппоқ қилиб чиқаришини кўрсатадилар. Фиръавн ва унинг қавми уни сеҳргарга чиқаради ва ўзининг сеҳргарлари билан тортишишини таклиф қиладилар. Мусо (алайҳиссалом) уларга зийнат (байрам) куни чоштгоҳда барчанинг олдида тортишиш бўлишини айтадилар. Фиръавн ўз сеҳргарларига олий мансабларни ваъда қилади. Аввал улар асо ва ипларини ерга ташлаб гўё илон қиладилар. Мусо (алайҳиссалом) асоларини ерга ташлайдилар, аждарҳо бўлади ва сеҳргарларнинг таёқ ва ипларини ейди. Шунда бунинг сеҳр эмаслигини билган мутахассис сеҳргарлар дарҳол иймон келтирадилар. Бундан ғазабланган Фиръавн уларни ўлдириб, чавақлаб мурдаларини хурмо дарахтларига остиришини айтади. Шунда мўмин бўлган сеҳргарлар унга қарата юқоридаги гапни айтадилар.