A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръонда номлари келган зотлардаи пайғамбар эканлиги ёки пайғамбар эмаслиги ҳақида илмда ихтилоф қилинган зотлар кимлар?
PDF Босма E-mail

Қуръонда номлари келган зотлардаи пайғамбар эканлиги ёки пайғамбар эмаслиги ҳақида илмда ихтилоф қилинган зотлар кимлар?

Жавоб
Хазрат Хизр  , Зулқарнайн   ва  Хазрат Луқмонлардир.
1.
فَوَجَدَا عَبْداً مِّنْ عِبَادِنَا آتَيْنَاهُ رَحْمَةً مِنْ عِندِنَا وَعَلَّمْنَاهُ مِن لَّدُنَّا عِلْماً {65}
«Бас, бандаларимиздан бир бандани топдилар. Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик» (Каҳф, 65).

Хизр (алайҳиссалом)ни баъзилар пайғамбар десалар, баъзилар валий зот, дейдилар. Яна бировлар эса фаришта ёки подшоҳзода бўлган дейдилар (Ибн Касир. 3-жузъ, 91-бет).

2.
وَيَسْأَلُونَكَ عَن ذِي الْقَرْنَيْنِ قُلْ سَأَتْلُو عَلَيْكُم مِّنْهُ ذِكْراً {83} إِنَّا مَكَّنَّا لَهُ فِي الْأَرْضِ وَآتَيْنَاهُ مِن كُلِّ شَيْءٍ سَبَباً {84} فَأَتْبَعَ سَبَباً

«Сендан Зулқарнайн ҳақида сўрарлар. «Сизга унинг ҳақидаги зикрни тиловат қилурман», дегин. Албатта, Биз унга ер юзида имконият бердик ва ҳар бир нарсага (эришиш) сабабини ато қилдик. Бас, сабабга эргашди» (Каҳф, 83-85).

Зулқарнайнни баъзилар пайғамбар десалар, баъзи бировлар солиҳ банда ёки  фаришта ёхуд подшоҳ бўлган дейишади. Ҳазрати Али (карамаллоҳу важҳаҳу) эса уни подшоҳ ҳам эмас, фаришта ҳам эмас, балки солиҳ банда, деганлар («Тафсири Насафий». 3-жузъ, 23-бет).

3.
وَلَقَدْ آتَيْنَا لُقْمَانَ الْحِكْمَةَ أَنِ اشْكُرْ لِلَّهِ وَمَن يَشْكُرْ فَإِنَّمَا يَشْكُرُ لِنَفْسِهِ وَمَن كَفَرَ فَإِنَّ اللَّهَ غَنِيٌّ حَمِيدٌ {12}
«Батаҳқиқ, Биз Луқмонга: «Аллоҳга шукр қил. Ким шукр қилса, ўзи учун қиладир. Ким ношукрлик қилса, бас, албатта, Аллоҳ беҳожат ва мақталган Зотдир», деб ҳикматни бердик» (Луқмон, 12).

Луқмон (алайҳиссалом)нинг пайғамбар экани борасида ҳам ихтилоф бор. Кўпчилик Ислом уламолари наздида у ҳикмат соҳиб бўлган бир ҳакимдир. У Бани Исроилнинг қозиси бўлиб, адолатли ҳукмлар қилар эди (Ҳасан Таҳсин, 423-бет). Мужоҳид (раҳимаҳуллоҳ): «Луқмон пайғамбар эмас, балки солиҳ бандадир», деган (Ибн Касир. 3-жузъ, 412-бет).

Қўшимча маълумот.
Узайр (алайҳиссалом) ҳақида ҳам баъзи уламолар ихтилоф қилган. Жумладан, Ибн Асокир ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Узайр пайғамбарми ёки йўқми – билмайман!» деганлар. Ҳазрати Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ҳам унинг пайғамбар экани ёки эмаслигини била олмадим, деган эканлар (Ибн Касир. 4-жузъ, 131-бет).
Унинг номи зикр қилинган оят ушбудир:
وَقَالَتِ الْيَهُودُ عُزَيْرٌ ابْنُ اللّهِ وَقَالَتْ النَّصَارَى الْمَسِيحُ ابْنُ اللّهِ ذَلِكَ قَوْلُهُم بِأَفْوَاهِهِمْ
يُضَاهِؤُونَ قَوْلَ الَّذِينَ كَفَرُواْ مِن قَبْلُ قَاتَلَهُمُ اللّهُ أَنَّى يُؤْفَكُونَ {30}
«Яҳудийлар: «Узайр Аллоҳнинг ўғлидир», дедилар. Насоролар: «Масиҳ Аллоҳнинг ўғлидир», дедилар. Бу оғизлари билан айтган гапларидир. Аввалги куфр келтирганларнинг гапига ўхшатурлар. Аллоҳ уларни лаънатласин. Қаён бурилмоқдалар?!» (Тавба, 30).