A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган беш нарса (ғайб калитлари) қайсилар?
PDF Босма E-mail

Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган беш нарса (ғайб калитлари) қайсилар?

Жавоб
Қиёмат, ёмғир, ҳомила, эртанги иш, қаерда ўлиш.
Далили:
إِنَّ اللَّهَ عِندَهُ عِلْمُ السَّاعَةِ وَيُنَزِّلُ الْغَيْثَ وَيَعْلَمُ مَا فِي الْأَرْحَامِ وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ مَّاذَا تَكْسِبُ غَداً
وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ بِأَيِّ أَرْضٍ تَمُوتُ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ {34}
«Албатта, қиёмат соати илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билгувчи ва ўта хабардордир» (Луқмон, 34).
Қўшимча далил.
Имом Бухорий Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилганлар:
قَالَ « مَفَاتِحُ الْغَيْبِ خَمْسٌ إِنَّ اللَّهَ عِنْدَهُ عِلْمُ السَّاعَةِ ، وَيُنَزِّلُ الْغَيْثَ ، وَيَعْلَمُ مَا فِى الأَرْحَامِ ، وَمَا تَدْرِى نَفْسٌ مَاذَا تَكْسِبُ غَدًا ، وَمَا تَدْرِى نَفْسٌ بِأَىِّ أَرْضٍ تَمُوتُ ، إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ »
«Ғайб калитлари бешдур: албатта, Аллоҳнинг наздида қиёмат соатининг илмидир; ёмғирни ёғдирур; бачадонлардаги нарсани билур; жон эртага нима қилишини билмас; жон қайси ерда ўлишини билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билувчи ва ўта хабардордир» (4627-рақамли ҳамда 4777, 4778-рақамли ҳадислар). Бу ҳадисни Имом Муслим ҳам 106 ва 108-рақамли ҳадисларда ривоят қилган.