A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
«Аллоҳнинг зикри улуғдир (ибодатларнинг улуғидир») деган маънодаги оятда келган «зикр»нинг таъвили нима?
PDF Босма E-mail

«Аллоҳнинг зикри улуғдир (ибодатларнинг улуғидир») деган маънодаги оятда келган «зикр»нинг таъвили нима?

Жавоб
اتْلُ مَا أُوحِيَ إِلَيْكَ مِنَ الْكِتَابِ وَأَقِمِ الصَّلَاةَ إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاء وَالْمُنكَرِ وَلَذِكْرُ اللَّهِ أَكْبَرُ وَاللَّهُ يَعْلَمُ مَا تَصْنَعُونَ {45}
«Сенга китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фоҳиша ва мункар ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри буюк ишдир. Аллоҳ нима қилсангиз, билур («Анкабут», 45).
Аксар тафсирларда «зикруллоҳ»дан мурод асосан намоз эканлиги айтилган. Жумладан, Ҳасан Таҳсин Файзли ҳам уни намоз деб изоҳлаган (Ҳасан Таҳсин, 412-бет).
Бу оятнинг икки хил таъвили бор:
1. Намоз ичидаги зикрлар.
2. Аллоҳ таолонинг биз бандаларни зикр қилиши улуғдир, демакдир. Охирги таъвилни Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан сўралганда айтган. Унга «Бақара» сураси, 152-ояти далил қилинган (Ибни Касир, 3-жилд, 386-бет).