A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръондан энг сўнгги нозил бўлган ояти карима қайси ва маъноси қандай?
PDF Босма E-mail

Қуръондан энг сўнгги нозил бўлган ояти карима қайси ва маъноси қандай?

Жавоб
Мана бу оят:
وَاتَّقُواْ يَوْماً تُرْجَعُونَ فِيهِ إِلَى اللّهِ ثُمَّ تُوَفَّى كُلُّ نَفْسٍ مَّا كَسَبَتْ وَهُمْ لاَ يُظْلَمُونَ {281}
«Ва қўрқинглар ул кунидинки, ул кун ҳаммаларингиз Аллоҳ ҳузуриға қайтурсизлар, кейин ҳар бир кишиға қилган амалларин жазосин мукаммал берилур ва аларға зулм қилинмас» (Бақара, 281).
Қўшимча далил.
Энг охирги нозил қилинган оят борасида, аслида ихтилоф бор. Баъзи уламолар мана бу икки оятни ҳам энг охирда нозил қилинган дейдилар:
يَسْتَفْتُونَكَ قُلِ اللّهُ يُفْتِيكُمْ فِي الْكَلاَلَةِ إِنِ امْرُؤٌ هَلَكَ لَيْسَ لَهُ وَلَدٌ وَلَهُ أُخْتٌ فَلَهَا نِصْفُ مَا تَرَكَ وَهُوَ يَرِثُهَا إِن لَّمْ يَكُن لَّهَا وَلَدٌ فَإِن كَانَتَا اثْنَتَيْنِ فَلَهُمَا الثُّلُثَانِ مِمَّا تَرَكَ وَإِن كَانُواْ إِخْوَةً رِّجَالاً وَنِسَاء فَلِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ الأُنثَيَيْنِ يُبَيِّنُ اللّهُ لَكُمْ أَن تَضِلُّواْ وَاللّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ {176
«Одамлар сиздин ҳукм сўрарлар, сиз денг: «Аллоҳ сизларға калола ҳукмин баён қилур. Агар бир киши ўлса ва анинг авлоди бўлмаса ва анинг бир синглиси бўлса, анға тамом қолдирган нарсанинг ярмисин берур ва ул биродар анға (сингилға) ворис бўлур, агар сингилнинг фарзанди бўлмаса. Агар сингиллар иккита бўлсалар, бас, аларға тамоми қолдирган мулкнинг учдин иккиси берилур. Агар алар биродарлар ва сингиллар, эр ва хотунлар баробар бўлсалар, ул ҳолда бир эрға икки хотун ҳиссасин берилур». Аллоҳ сизларға баён қилур, токи сизлар адашманглар. Аллоҳ таоло ҳар нарсани билгувчи Зотдур» (Нисо, 176).
لَقَدْ جَاءكُمْ رَسُولٌ مِّنْ أَنفُسِكُمْ عَزِيزٌ عَلَيْهِ مَا عَنِتُّمْ حَرِيصٌ عَلَيْكُم بِالْمُؤْمِنِينَ رَؤُوفٌ رَّحِيمٌ {توبة128}
«Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг (саодатга етишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди» (Тавба, 128).