A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Тўнғизга айланганлар қайси қавмдан ва нима учун тўнғизга айланган?
PDF Босма E-mail

Тўнғизга айланганлар қайси қавмдан ва нима учун тўнғизга айланган?

Жавоб
Исо (алайҳиссалом)нинг қавми. Қавм учун дастурхон тушса ҳам, куфр келтирганлари учун тўнғизга айлантирилган:
{ لعن الّذين كفروا من بني إسرائيل على لسان داود وعيسى ابن مريم } قيل : إن أهل أيلة لما اعتدوا في السبت قال داود : اللهم العنهم واجعلهم آية فمسخوا قردة . ولما كفر أصحاب عيسى بعد المائدة قال عيسى : اللهم عذب من كفر بعدما أكل من المائدة عذاباً لم تعذبه أحداً من العالمين والعنهم كما لعنت أصحاب السبت فأصبحوا خنازير وكانوا خمسة آلاف رجل
«Бани Исроилдан куфр келтирганлари Довуд ва Ийсо ибн Марям тилида лаънатландилар...» (Моида, 78). Айтилдики, Айла аҳолиси шанба куни ҳаддан ошганларида Довуд (алайҳиссалом): «Эй Аллоҳим, уларни лаънатла, уларга бир мўъжиза қил!» деганида улар маймунга айланиб қолдилар. Исо (алайҳиссалом)нинг асҳоби «Моида»дан сўнг куфр келтирганларида, Исо (алайҳиссалом): «Эй Аллоҳим, моидадан егандан сўнг куфр келтирганларни оламларда ҳеч кимни азобламаганинг каби бир азоб билан азоблаган ва уларни худди шанба асҳобларини лаънатлаганинг каби лаънатлагин!» деди. Эрталабгача улар тўнғизга айланган эдилар. Булар 5000 киши эдилар» («Тафсири Насафий». 1-жузъ, 296-бет).

Қўшимча далил ва маълумот.
1)    Улар Исо (алайҳиссалом)нинг онасини масхара қилдилар, туҳмат қилдилар, «сеҳргарнинг ўғли сеҳргар» дедилар. Шунинг учун Исо (алайҳиссалом) уларни лаънатлади («Тафсири Бағавий» 2/44);
2)   «Тафсири Байзовий»да дастурхон тушгандан сўнг, ундан маза қилиб тановул қилган қавмнинг баъзиси куфр келтиргани боис Исо (алайҳиссалом) уларни лаънатладилар («Тафсири Байзовий» 2/101).
3)    Улар моида-дастурхон тушмасидан аввал ердилар, захира қилиб ғамлаб қўймасдилар, дастурхон эндирилгандан сўнг эса еб, ғамлаб ҳам қўядиган бўлдилар, шунинг учун лаънатга учрадилар («Тафсири Табарий» 6/435);
4)    «Тафсири Табарий» ҳамда «Тафсири Бағавий»да келишича, ёш болага ўзлари еётган ва ғамлаб қўйган таомларидан бермагани учун Исо (алайҳиссалом)нинг лаънатига гирифтор бўлиб, тўнғизга айланганлар («Тафсири Табарий» 6/435; «Тафсири Бағавий» 2/40-41; //Мактабат аш-Шомила);

«Тафсири Табарий»да Бани Исроилдан бир қишлоқ аҳли ҳам ўша қишлоқлик обида аёл сабабидан тўнғизга айлантирилган. («Тафсири Табарий» 10/438. 12223-рақамли ҳадис). 12302-рақамли ҳадисда эса бир уй одам Довуд (алайҳиссалом)нинг лаънати билан тўнғизга айлангани айтилади. 15295-рақамли ҳадисда эса ўша маймунга айлантирилган Мусо (алайҳиссалом)нинг қавмининг кичиклари маймунга, қарилари чўчқага айлангани зикр қилинган. «Тафсири Бағавий»да келишича, Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) бундай деган: «Маймунга айланганлар ҳам, чўчқага айланганлар ҳам шанба кунига хиёнат қилганлардир» («Тафсири Бағавий», 3/75).