A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
«Тақво» сўзи Қуръонда қанча ўринда келган ва бу сўзнинг луғавий ва истилоҳий маънолари қандай?
PDF Босма E-mail

«Тақво» сўзи Қуръонда қанча ўринда келган ва бу сўзнинг луғавий ва истилоҳий маънолари қандай?

Жавоб
Қуръони Каримнинг бир юз етмиш беш оятида «тақво» сўзи келган.

Луғавий маъноси: «тақво» сўзи «сақланмоқ», «эҳтиёт бўлмоқ» маъноларини англатади. У «виқоя» сўзидан олинган бўлиб, бир нарсани унга озор ва зарар берадиган нарсадан сақлашни англатади. Бинобарин, тақво ўзини қўрқинчли нарсадан сақлашдан иборат. Гоҳида «тақво» хавф маъносида ёки аксинча ҳам ишлатилади.

Истилоҳий маънолари: 1) шариат урфида тафво нафсни гуноҳдан муҳофаза қилишдир. Бу манъ қилинган нарсаларни тарк этиш ила бўлади. Баъзи мубоҳларни тарк қилиш ила мукаммал бўлади; 2) тақво ҳар бир зарарли нарсадан, яъни  маъсиятдан ва ортиқча, кераксиз нарсалардан четда бўлишдир. Шунга биноан, у фарз ва нафлга тақсимланади; 3) тақво Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиб, Унинг нури ила Унга тоат қилмоқ ва Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, унинг нури ила қайтарган ишларини тарк қилмоқдир.
Қуръони Каримда «тақво» сўзи «хавф», «қўрқиш», «ибодат», «маъсиятни тарк қилиш», «тавҳид» ва «ихлос» маъноларида ишлатилган. (Руҳий тарбия. 2-жилд. 143-144-бетлар).
Хуллас, Аллоҳ таоло тақводорларни севади,  Аллоҳ наздида энг мукаррамроқ кимса тақводорроқ бўлади (Ҳужурот, 13).