A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръонда келган ва инсонга берилган «омонат» нима?
PDF Босма E-mail

Қуръонда келган ва инсонга берилган «омонат» нима?

Жавоб
إِنَّا عَرَضْنَا الْأَمَانَةَ عَلَى السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَالْجِبَالِ فَأَبَيْنَ أَن يَحْمِلْنَهَا وَأَشْفَقْنَ مِنْهَا وَحَمَلَهَا الْإِنسَانُ إِنَّهُ كَانَ ظَلُوماً جَهُولاً {72} لِيُعَذِّبَ اللَّهُ الْمُنَافِقِينَ وَالْمُنَافِقَاتِ وَالْمُشْرِكِينَ وَالْمُشْرِكَاتِ وَيَتُوبَ اللَّهُ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَكَانَ اللَّهُ غَفُوراً رَّحِيماً {73}.
«Албатта, Биз бу омонатни осмонларга, ерга ва тоғларга таклиф қилдик. Бас, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Уни инсон кўтарди. Дарҳақиқат, у ўта золим ва ўта жоҳилдир. Аллоҳ мунофиқлар ва мунофиқаларни, мушриклар ва мушрикаларни азоблаши учун ҳамда мўмин ва мўминаларнинг тавбаларини қабул этиш учундир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмли Зотдир» (Аҳзоб, 72, 73).

Бу Аллоҳнинг амр ва наҳийлари (Ҳасан Таҳсин, 438-бет); Аллоҳнинг тоати («Тафсири Насафий» 3-жузъ, 315-бет)дир.

Қўшимча маълумот:
Аллоҳнинг амру наҳийлари ҳам, унга тоат қилиш ҳам Қуръонда ўз аксини топган. Демак, умумий маънода юқорида келтирилган оятдаги инсонга берилган омонатни Қуръон дейиш мумкин. Бунга  Ҳашр сурасининг 21-оятида тафаккур қилиш учун зарбулмасал бор.

Ақлу ҳушдин жон кўришни бошлади,
Илму фан берди, танишни бошлади.
Бас, таниб, ажзига иқрор бўлди ул,
Ғарқи ҳайрат бўлди, ишга урди қўл.
Хоҳи душман бўл, хоҳи дўсту ёр,
Барчанинг андин юки, залвори бор.
Ҳикмати юклайди залвор барчага,
Бул ажабким, ул нигаҳдор барчага.
Кимсада гар ҳеч кору бор йўқ,
Барча ишда, кимсайи бекор йўқ. (Мантиқут тайр, 14).