A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
«Лаҳумул-бушро фил ҳайотид-дунё ва фил-охироҳ» оятидаги мўъминларга охират учун берилган хушхабар нимадан иборат?
PDF Босма E-mail

«Лаҳумул-бушро фил ҳайотид-дунё ва фил-охироҳ» оятидаги мўминларга охират учун берилган хушхабар нимадан иборат?

Жавоб
Юнус сурасининг 64-оятида келтирилган охиратдаги хушхабар жаннатдир.
Абуд Дардо (розияллоҳу анҳу)дан бу ҳақда сўралганда: «Жаннат», деган («Тафсири Табарий»15/128).
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) охиратдаги башорат ҳақида бундай деган:
وفي الآخرة عند خروج نفس المؤمن، يُعْرَجُ بها إلى الله، ويُبشَّر برضوان الله.
«Охиратда эса мўминнинг нафаси чиқаётган аснода Аллоҳга кўтарилиши ва Аллоҳнинг розилигининг башорат берилишидир» («Тафсири Бағавий» 4/141).
فإنها بشارة المؤمن عند الموت أن الله قد غفر لك ولمن حملك إلى قبرك
«Охиратдаги башоратга келсак,  мўминнинг ўлими вақтида «Албатта, Аллоҳ сени, муҳақққақки, мағфират қилди, сени қабргача кўтариб борганларни ҳам мағфират айлади», деган хушхабаридир» («Тафсири Олусий» 8/58).
بتلقي الملائكة إياهم مسلمين مبشرين بالفوز والكرامة بيان لتوليه لهم
«Охиратдаги башорат фаришталарнинг уларга файз ва каромат билан башорат бериши, уларга эга чиқишларини баён қилишларидир» («Тафсири Байзовий» 3/35).