A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръонда келган «тоғут»нинг маъноси нима?
PDF Босма E-mail

Қуръонда келган «тоғут»нинг маъноси нима?

Жавоб
«Тоғут» сўзи мана бу икки оятда келган:
لاَ إِكْرَاهَ فِي الدِّينِ قَد تَّبَيَّنَ الرُّشْدُ مِنَ الْغَيِّ فَمَنْ يَكْفُرْ بِالطَّاغُوتِ وَيُؤْمِن بِاللّهِ فَقَدِ
اسْتَمْسَكَ بِالْعُرْوَةِ الْوُثْقَىَ لاَ انفِصَامَ لَهَا وَاللّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ {256}
«Дини Исломда зўравонлик йўқдур; ҳидоят гумроҳликдин тамом равшан бўлди. Бас, кимики шайтонға мункар бўлса (ишонмаса) ва иймон келтирса Аллоҳға, ул  одам таҳқиқ, нихоятда махкам бир халқани тутибдурки, у харгиз сингувчи эмасдур. Аллох эшитғувчи, билғувчидур» (Бақара, 256).
اللّهُ وَلِيُّ الَّذِينَ آمَنُواْ يُخْرِجُهُم مِّنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّوُرِ وَالَّذِينَ كَفَرُواْ أَوْلِيَآؤُهُمُ الطَّاغُوتُ يُخْرِجُونَهُم مِّنَ
النُّورِ إِلَى الظُّلُمَاتِ أُوْلَـئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ {257}
«Аллоҳ иймонлилариинг мададкоридур, аларни зулматлардин нур тарафиға чиқарур. Ва ул жамоаки куфр ихтиёр қилдилар, аларнинг дўстлари шайтондур; шайтон аларни нурдин зулматлар тарафиға чиқарур. Ана шулар дўзахийлардур, алар анда абадий қолурлар» (Бақара, 257).

«Тоғут» сўзини Ҳасан Таҳсин Файзли «Аллоҳдан узоқлаштирадиган, унинг амрларини бажармоқдан манъ қиладиган кимсалар» деб изоҳлаган (Ҳасан Таҳсин, 46). Шунингдек, пастки изоҳида тоғутни ҳаддан ошган ҳар бир кимса, Аллоҳга исён қилган, унинг қули бўлишдан одамларни қайтарадиган кимсаларга нисбатан ишлатилишини айтган: «Аллоҳнинг ҳукмларига бўйсунмаган, унга бўйсунишга монеъ бўладиган, Унинг қулларини амрларига ва йўлларига бўйин эгмасликка зўрлайдиган кимса тоғутдир».
Тоғут Қуръони Каримда шайтонга нисбатан ҳам ишлатилиб, унга яқин йўламасликка чақирилган. (Наҳл, 36 ва Зумар, 17-18).