A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръонда номлари билан (хитоб қилиб) чақирилган пайғамбарлар ва ҳаким зотлар кимлар?
PDF Босма E-mail

Қуръонда номлари билан (хитоб қилиб) чақирилган пайғамбарлар ва ҳаким зотлар кимлар?

Жавоб
Аллоҳ таолонинг ўзи номлари ила хитоб қилган пайғамбарлар қуйидагилардир: (булардан ташқари бир неча пайғамбарларга қавмлари, фаришталар хитоб қилган)
1) قَالَ يَا آدَمُ أَنبِئْهُم بِأَسْمَآئِهِمْ فَلَمَّا أَنبَأَهُمْ بِأَسْمَآئِهِمْ قَالَ
أَلَمْ أَقُل لَّكُمْ إِنِّي أَعْلَمُ غَيْبَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَأَعْلَمُ مَا
تُبْدُونَ وَمَا كُنتُمْ تَكْتُمُونَ {33}
«У деди: «Эй Одам, аларға бу нарсалар номларин баён қил!» Бас, вақтики, Одам аларға ул нарсалар номларин баён қилди, Аллоҳ таоло деди: «Ман сизларға демадиммики, Ман, албатга, билурман, осмонларнинг ва ернинг махфий нарсаларин ва билурман ул нарсаники, ани зоҳир қилурсизлар» (Бақара, 33).
2) يَا دَاوُودُ إِنَّا جَعَلْنَاكَ خَلِيفَةً فِي الْأَرْضِ فَاحْكُم بَيْنَ النَّاسِ بِالْحَقِّ وَلَا تَتَّبِعِ الْهَوَى فَيُضِلَّكَ عَن سَبِيلِ اللَّهِ إِنَّ الَّذِينَ يَضِلُّونَ عَن سَبِيلِ اللَّهِ لَهُمْ عَذَابٌ شَدِيدٌ بِمَا نَسُوا يَوْمَ الْحِسَابِ {26}
«Эй Довуд, албатта, Биз сени ер юзида халифа қилдик. Бас, одамлар орасида ҳақ ила ҳукм юрит. Ҳавои нафсга эргашма! Яна у сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирмасин. Албатта, Аллоҳнинг йўлидан адашадиганларга унутганлари учун ҳисоб кунида шиддатли азоб бордир» (Сод, 26).
3) يُوسُفُ أَعْرِضْ عَنْ هَـذَا وَاسْتَغْفِرِي لِذَنبِكِ إِنَّكِ كُنتِ مِنَ الْخَاطِئِينَ {29}
“Эй Юсуф, сен бу ишни унут. Сен, хотин, гуноҳингга истиғфор айт. Албатта, сен хато қилгувчилардан бўлдинг», деди” (Юсуф, 29).
4)    يَا إِبْرَاهِيمُ أَعْرِضْ عَنْ هَذَا إِنَّهُ قَدْ جَاء أَمْرُ رَبِّكَ وَإِنَّهُمْ آتِيهِمْ عَذَابٌ غَيْرُ مَرْدُودٍ { 76}
«Эй Иброҳим, бундан воз кеч. Чунки Роббингнинг амри келиб бўлган. Албатта, уларга қайтарилмас азоб келгусидир», дейишди” (Ҳуд, 76).
5) قَالَ يَا مُوسَى إِنِّي اصْطَفَيْتُكَ عَلَى النَّاسِ بِرِسَالاَتِي وَبِكَلاَمِي فَخُذْ مَا آتَيْتُكَ وَكُن مِّنَ الشَّاكِرِينَ {144}
“У зот:«Эй Мусо, Мен сени одамлар ичидан Пайғамбарлигим ва гаплашишим ила танлаб олдим. Бас, сенга берган нарсамни ол ва шукр қилувчилардан бўл!» деди” (Аъроф, 144).
6) إِذْ قَالَ اللّهُ يَا عِيسَى إِنِّي مُتَوَفِّيكَ وَرَافِعُكَ إِلَيَّ وَمُطَهِّرُكَ مِنَ الَّذِينَ كَفَرُواْ وَجَاعِلُ الَّذِينَ اتَّبَعُوكَ
فَوْقَ الَّذِينَ كَفَرُواْ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ ثُمَّ إِلَيَّ مَرْجِعُكُمْ فَأَحْكُمُ بَيْنَكُمْ فِيمَا كُنتُمْ فِيهِ تَخْتَلِفُونَ { 55}
«Вақтики Аллоҳ Исоға деди: «Эй Исо, хақиқатан Ман сани олғувчидурман ва тарафимға кўтарғувчидурман ва сани пок қилғувчидурман кофирлар муҳаббатидин ва ғолиб қилғувчидурман тобеларингни кофирларға қиёматғача. Кейин Манинг тарафимға бўлур ҳаммаларингизнинг қайтишларингиз ва Ман ҳукм қилурман ўрталарингизда бўлғон ихтилофларда» (Оли Имрон, 55).
7) قَالَ يَا نُوحُ إِنَّهُ لَيْسَ مِنْ أَهْلِكَ إِنَّهُ عَمَلٌ غَيْرُ صَالِحٍ فَلاَ تَسْأَلْنِ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ إِنِّي أَعِظُكَ أَن تَكُونَ مِنَ الْجَاهِلِينَ {46}
«У Зот: «Эй Нуҳ, албатта, у(ўғил) аҳлингдан эмас. Албатта, у яхши амал эмасдир. Ўзингнинг илминг бўлмаган нарсани зинҳор сўрамагин. Мен сенга жоҳиллардан бўлмаслигингни насиҳат қиламан», деди» (Ҳуд, 46).
8) يَا زَكَرِيَّا إِنَّا نُبَشِّرُكَ بِغُلَامٍ اسْمُهُ يَحْيَى لَمْ نَجْعَل لَّهُ مِن قَبْلُ سَمِيّاً
«Эй Закариё, Биз сенга исми Яҳё бўлган бир ўғилнинг хушхабарини берамиз. Бундан олдин унга отдош қилган эмасмиз» (Марям, 11).
9)  يَا يَحْيَى خُذِ الْكِتَابَ بِقُوَّةٍ وَآتَيْنَاهُ الْحُكْمَ صَبِيّاً {12}ً
«Эй Яҳё, китобни қувват-ла ол!» (дедик) ва унга гўдаклигидаёқ ҳукмни бердик» (Марям, 12)
Биргина бизнинг Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) номи билан эмас, балки «Эй Пайғамбар!» деб чақирилган, хитоб қилинган:
10) يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ حَسْبُكَ اللّهُ وَمَنِ اتَّبَعَكَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ { 64}
«Эй Набий, сенга ва сенга эргашганлар мўминларга Аллоҳ кифоядир» (Анфол, 64).
Ҳикмат берилган пайғамбарлар қуйидагилар:
1. Довуд (алайҳиссалом):
فَهَزَمُوهُم بِإِذْنِ اللّهِ وَقَتَلَ دَاوُودُ جَالُوتَ وَآتَاهُ اللّهُ الْمُلْكَ وَالْحِكْمَةَ وَعَلَّمَهُ مِمَّا يَشَاءُ وَلَوْلاَ دَفْعُ اللّهِ النَّاسَ بَعْضَهُمْ
بِبَعْضٍ لَّفَسَدَتِ الأَرْضُ وَلَـكِنَّ اللّهَ ذُو فَضْلٍ عَلَى الْعَالَمِينَ {251}
«Бас, мўминлар Аллоҳ хукми ила шикаст бердилар Жолут лашкариға ва Довуд Жолутни ўлдирди ва Аллоҳ Довудға салтанатни берди ва ҳикматни ва таълим берди ва анға хоҳлаган нарсасини. Ва агар Аллоҳ инсонларнинг баъзилари ила баъзиларин даф қилиб турмаса эрди, албатта, ер юзи фасодға тўлур эрди. Ва лекин Аллоҳ таоло жаҳон ахлиға кўп меҳрибондур» (Бақара, 251).
وَشَدَدْنَا مُلْكَهُ وَآتَيْنَاهُ الْحِكْمَةَ وَفَصْلَ الْخِطَابِ {20}
«нинг (Довуднинг) подшоҳлигини лашкарлар билан қувватли қилдик ва унга илм-ҳикмат ато этдик. Ва хасмлар ўртасида ҳақни топиб (адолат билан) ҳукм қилиш илмини ҳам берган эдик» (Сод, 20. «Тафсири Ҳиндустоний»).
2. Исо (алайҳиссалом):
وَيُعَلِّمُهُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَالتَّوْرَاةَ وَالإِنجِيلَ { 48}
«Ва таълим берур анға Китобни ва донишни ва Тавротни ва Инжилни» (Оли Имрон, 48).
إِذْ قَالَ اللّهُ يَا عِيسى ابْنَ مَرْيَمَ اذْكُرْ نِعْمَتِي عَلَيْكَ وَعَلَى وَالِدَتِكَ إِذْ أَيَّدتُّكَ بِرُوحِ الْقُدُسِ تُكَلِّمُ النَّاسَ فِي الْمَهْدِ وَكَهْلاً وَإِذْ عَلَّمْتُكَ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَالتَّوْرَاةَ وَالإِنجِيلَ(110)
«Аллоҳ: «Эй Ийсо ибн Марям, сенга ва волидангга берган неъматимни эсла. Сени муқаддас руҳ билан қўллаганимни, одамларга бешикда ҳам, катталигингда ҳам гапирганингни эсла. Сенга китобни, ҳикматни, Тавротни ва Инжилни ўргатганимни эсла...» (Моида, 110)
3. Луқмон (алайҳиссалом):
وَلَقَدْ آتَيْنَا لُقْمَانَ الْحِكْمَةَ أَنِ اشْكُرْ لِلَّهِ وَمَن يَشْكُرْ فَإِنَّمَا
يَشْكُرُ لِنَفْسِهِ وَمَن كَفَرَ فَإِنَّ اللَّهَ غَنِيٌّ حَمِيدٌ {12}
«Батаҳқиқ, Биз Луқмонга: «Аллоҳга шукр қил. Ким шукр қилса, ўзи учун қиладир. Ким ношукрлик қилса, бас, албатта, Аллоҳ беҳожат ва мақталган Зотдир», деб ҳикматни бердик»(Луқмон, 12).
4. Муҳаммад (алайҳиссалом):
وَأَنزَلَ اللّهُ عَلَيْكَ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَعَلَّمَكَ مَا لَمْ تَكُنْ تَعْلَمُ وَكَانَ فَضْلُ اللّهِ عَلَيْكَ عَظِيماً {113}
«Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаса эрди сизға, албатта, алардин бир жамоа сизни оздирмакка ирода қилган эрди. Ҳолбуки, алар ўзларидин бошқа ҳеч кимни оздира олмас эрдилар ва алар сизға хеч бир нуқсон беролмаслар: Аллоҳ сизға Китоб ва ҳикмат нозил қилгандур ва сизға сиз билмаган нарсаларни таълим бергандур. Ва Аллоҳнинг сизға карами буюкдур» (Нисо, 113).
َقَدْ مَنَّ اللّهُ عَلَى الْمُؤمِنِينَ إِذْ بَعَثَ فِيهِمْ رَسُولاً مِّنْ أَنفُسِهِمْ يَتْلُو عَلَيْهِمْ آيَاتِهِ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمُ الْكِتَابَ
وَالْحِكْمَةَ وَإِن كَانُواْ مِن قَبْلُ لَفِي ضَلالٍ مُّبِينٍ {آل عمران164}
«Ҳақиқатан Аллоҳ мўминларға улуғ эҳсон қилди, вақтики аларға ўзларидин Пайғамбар юборди, ул Пайғамбар аларға Анинг оятларини тиловат қилур ва аларни пок қилур ва аларға Китобни ва доноликни таълим берур ва алар бундин аввал, албатта, равшан гумроҳликда эрдилар» (Оли Имрон, 164).