A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръонда келган «фурқон» сўзининг маъноси нима ва Аллоҳ таоъоло кимларга фурқон ато этади?
PDF Босма E-mail

Қуръонда келган «фурқон» сўзининг маъноси нима ва Аллоҳ таоло кимларга фурқон ато этади?

Жавоб
يِا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إَن تَتَّقُواْ اللّهَ يَجْعَل لَّكُمْ فُرْقَاناً وَيُكَفِّرْ عَنكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيَغْفِرْ
لَكُمْ وَاللّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ {29انفال}
«Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон беради, сизнинг гуноҳларингизни ювиб, мағфират қиладир. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир» (Анфол, 29).
«Тафсири Насафий»да оятда келган «фурқон»нинг бир неча маънолари берилган: ҳақ билан ботилнинг орасини, куфр билан иймоннинг орасини ажратиш; Ислом аҳлини эъзозлаш учун бериладиган нусрат; ер юзида ишларингизнинг ошкора ва шуҳратли, обрўли бўлиши учун бир баёнот; шубҳалардан холи ҳаёт; қалбнинг очилиши; бошқа дин вакилларидан фарқли бўлиб туриш; дунё ва охиратдаги файзу футуҳлар. («Тафсири Насафий». 2-жузъ, 101-бет).
«Тафсири Ибн Касир»да «фурқон»нинг нажот; нусрат; Ибн Исҳоқ (раҳимаҳуллоҳ) гапига кўра, ҳақ билан ботилнинг орасини ажратиш каби маъноларни берган. (Ибн Касир. 2-жузъ, 284-бет).