A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони каримнинг Қуръони каримда келган номлари қайсилар?
PDF Босма E-mail

Қуръони Каримнинг Қуръонда келган номлари қайсилар?

Жавоб
Қуръони Каримнинг бир қанча номлари мавжудки, қуйидаги оятларда улар зикр қилинган:
1) Қуръон
شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِيَ أُنزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِّلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِّنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ (185)
«Рамазон ойи ул ойдурки, анда Қуръон туширилгандур, ул инсонлар учун ҳидоятдур ва хидоятнинг ва хақ ила ботилни жудо қилмакнинг равшан далилларидур» (Бақара, 185).
2) Фурқон
تَبَارَكَ الَّذِي نَزَّلَ الْفُرْقَانَ عَلَى عَبْدِهِ لِيَكُونَ لِلْعَالَمِينَ نَذِيرا{1ً
«Оламларга огоҳлантирувчи бўлсин учун бандасига Фурқонни нозил қилган Зот баракотли, улуғдир» (Фурқон, 1).
3) Зикр
إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ { 9}
«Албатта, зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз» (Ҳижр, 9).
4) Ваҳий
قُلْ إِنَّمَا أُنذِرُكُم بِالْوَحْيِ وَلَا يَسْمَعُ الصُّمُّ الدُّعَاء إِذَ مَا يُنذَرُونَ {45}ا
«Сен: «Мен сизларни фақат ваҳий орқалигина огоҳлантирурман. Гунглар огоҳлантирилганларида даъватни эшитмаслар», дегин» (Анбиё, 45).
5) Китоб
ذَلِكَ الْكِتَابُ لاَ رَيْبَ فِيهِ هُدًى لِّلْمُتَّقِينَ { 2}
«Бу (Қуръон) ўша Китобдурки, анда ҳеч бир шак йўқдур. Худодин қўрқувчилар учун раҳбардур» (Бақара, 2).
6) Аҳсан ал-ҳадис
اللَّهُ نَزَّلَ أَحْسَنَ الْحَدِيثِ كِتَاباً مُّتَشَابِهاً مَّثَانِيَ تَقْشَعِرُّ مِنْهُ جُلُودُ الَّذِينَ يَخْشَوْنَ رَبَّهُمْ ثُمَّ تَلِينُ جُلُودُهُمْ وَقُلُوبُهُمْ إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ ذَلِكَ هُدَى اللَّهِ يَهْدِي بِهِ مَنْ يَشَاءُ وَمَن يُضْلِلْ اللَّهُ فَمَا لَهُ مِنْ هَادٍ { 23}
«Аллоҳ энг гўзал сўзни ўхшаш ва такрорланган китоб этиб туширар. Ундан Роббиларидан қўрқадиганларнинг терилари титрар. Сўнгра уларнинг терилари ва қалблари Аллоҳнинг зикрига юмшар. Ана шу Аллоҳнинг ҳидоятидир. У ила Аллоҳ хоҳлаган кимсани ҳидоят қилур. Кимни Аллоҳ залолатига кетказса, бас, унинг учун ҳидоят қилгувчи йўқ» (Зумар, 23).
7) Ҳаққ
إِنَّ هَـذَا لَهُوَ الْقَصَصُ الْحَقُّ وَمَا مِنْ إِلَـهٍ إِلاَّ اللّهُ وَإِنَّ اللّهَ لَهُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ {62}
«Ҳақиқатан бу ҳақ баёндур ва Аллоҳдин бошқа ҳеч бир маъбуд йўқдур ва албатта, Аллоҳнинг ўзи ғолиб, хикматли  Зотдур» (Оли Имрон, 62).
8) Руҳ
وَكَذَلِكَ أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ رُوحاً مِّنْ أَمْرِنَا مَا كُنتَ تَدْرِي مَا الْكِتَابُ وَلَا الْإِيمَانُ وَلَكِن جَعَلْنَاهُ نُوراً نَّهْدِي بِهِ مَنْ نَّشَاء مِنْ عِبَادِنَا وَإِنَّكَ لَتَهْدِي إِلَى صِرَاطٍ مُّسْتَقِيمٍ {52}
«Ана шунга ўхшаш, Биз сенга Ўз амримиздан бир руҳни ваҳий қилдик. Сен китоб нималигини ҳам, иймон нималигини ҳам идрок қилмас эдинг. Лекин  Биз уни бир нур қилдикки, у билан бандаларимиздан кимни хоҳласак, ҳидоят қилурмиз. Албатта, сен тўғри йўлга ҳидоят қилурсан» (Шўро, 52).

Шунингдек, Қуръонни Аллоҳ таоло нур (Нисо, 174), ҳудо, шифо, раҳмат (Юнус, 57), муборак (Анъом, 92), мубин (Моида, 15), бушро (Бақара, 57), азиз (Фуссилат, 41), башир ва назир (Фуссилат, 3,4), мажид (Буруж, 21) сифатлари билан васф айлаган.