A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръонда амр қилинган мусобақа қайси мусобақа?
PDF Босма E-mail

Қуръонда амр қилинган мусобақа қайси мусобақа?

Жавоб
Бу мағфират ва қиёматда жаннатга тушиш йўлидаги мусобақадир:
سَابِقُوا إِلَى مَغْفِرَةٍ مِّن رَّبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا كَعَرْضِ السَّمَاء وَالْأَرْضِ أُعِدَّتْ لِلَّذِينَ آمَنُوا بِاللَّهِ وَرُسُلِهِ ذَلِكَ فَضْلُ اللَّهِ يُؤْتِيهِ مَن يَشَاءُ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ {حديد21}
«Роббингизнинг мағфиратига ва Аллоҳга ҳамда Унинг пайғамбарларига иймон келтирганлар учун тайёрланган, кенглиги осмону ернинг кенглигича бўлган жаннатга мусобақалашинг. Ана ўша Аллоҳнинг фазли. Кимга хоҳласа беради, Аллоҳ улуғ фазл эгасидир» (Ҳадид, 21).
Қўшимча далиллар:
Аллоҳ жаннатдаги шаробдан ичиш учун мусобақага чорлайди:
إِنَّ الْأَبْرَارَ لَفِي نَعِيمٍ {22} عَلَى الْأَرَائِكِ يَنظُرُونَ {23} تَعْرِفُ فِي وُجُوهِهِمْ نَضْرَةَ النَّعِيمِ {24} يُسْقَوْنَ مِن رَّحِيقٍ مَّخْتُومٍ {25} خِتَامُهُ مِسْكٌ وَفِي ذَلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ الْمُتَنَافِسُونَ {26} وَمِزَاجُهُ مِن تَسْنِيمٍ {27} عَيْناً يَشْرَبُ بِهَا الْمُقَرَّبُونَ {28}
«Албатта, аброрлар жаннати наиймдадурлар. Пардали баланд сўрилар устида назар солиб турурлар. Уларнинг чеҳраларидан жаннат равнақини билиб оласан. Улар муҳрланган, ниҳоятда пок шаробдан ичурлар. У (шароб)нинг хотимаси мискдандир. Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар. У шаробнинг аралашмаси «Таснийм»дандир. У (Таснийм) бир булоқдурки, ундан муқарраблар ичарлар» (Мутоффифун, 22-28).
ثُمَّ أَوْرَثْنَا الْكِتَابَ الَّذِينَ اصْطَفَيْنَا مِنْ عِبَادِنَا فَمِنْهُمْ ظَالِمٌ لِّنَفْسِهِ وَمِنْهُم مُّقْتَصِدٌ وَمِنْهُمْ سَابِقٌ بِالْخَيْرَاتِ بِإِذْنِ اللَّهِ ذَلِكَ هُوَ الْفَضْلُ الْكَبِيرُ {32}
«Сўнгра бу китобни Ўз бандаларимиздан танлаб олганларимизга мерос қилдик. Бас, улардан ўзига ўзи зулм қилувчилари бор, улардан ўртачалари бор ва улардан Аллоҳнинг изни ила яхшиликларга ўзувчилари ҳам бор. Ана шу айни улуғ фазлдир» (Фотир, 32).
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) мазкур ояти кариманинг тафсирида бундай деганлар:
قَالَ « هَؤُلاَءِ كُلُّهُمْ بِمَنْزِلَةٍ وَاحِدَةٍ وَكُلُّهُمْ فِى الْجَنَّةِ »
«Ана уларнинг ҳаммаси бир жойдадирлар, уларнинг ҳаммаси жаннатдадирлар» (Термизий, 3532-рақамли ҳадис; Аҳмад, 12064).
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) мазкур ояти кариманинг тафсирида яна бундай деганлар:
فَأَمَّا الَّذِينَ سَبَقُوا بِالْخَيْرَاتِ فَأُولَئِكَ الَّذِينَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ بِغَيْرِ حِسَابٍ وَأَمَّا الَّذِينَ اقْتَصَدُوا فَأُولَئِكَ يُحَاسَبُونَ حِسَاباً يَسِيراً وَأَمَّا الَّذِينَ ظَلَمُوا أَنْفُسَهُمْ فَأُولَئِكَ الَّذِينَ يُحْبَسُونَ فِى طُولِ الْمَحْشَرِ ثُمَّ هُمُ الَّذِينَ تَلاَفَاهُمُ اللَّهُ بِرَحْمَتِه
«Яхшилик билан мусобақа қилиб ўтиб кетувчилар, бас, ана ўшалар жаннатга ҳисобсиз кирурлар. Ўртача амал қилувчилар эса, бас, ана ўшалар осон ҳисоб-китоб қилинадилар. Аммо ўз жонига зулм қилувчилар эса, бас, ана ўшалар маҳшаргоҳда узоқ муддат ҳисоб қилинадилар. Сўнгра уларнинг ҳаммаси Аллоҳга Унинг раҳмати ила йўлиқадилар» (Аҳмад, 22326, 22359, 28269-рақамли ҳадислар).