A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Аҳли суннат вал-жамоат фиқҳида (Китоб ва суннатдан кейин) қиёс ҳукмига далил бўлган ояти карима қайси ва бу қайси тафсирда билдирилган?
PDF Босма E-mail

Аҳли суннат вал-жамоат фиқҳида (Китоб ва суннатдан кейин) қиёс ҳукмига далил бўлган ояти карима қайси ва бу қайси тафсирда билдирилган?

Жавоб
Ўша ояти карима ушбудир:
فَاعْتَبِرُوا يَا أُولِي الْأَبْصَارِ {2}
«Ибрат олинг, эй ақл эгалари!» (Ҳашр, 2).

Мазкур амр Ҳасан Таҳсин Файзлининг фикрича, аҳли суннатнинг қиёс масдарига далилдир (Ҳасан Таҳсин, 561-бет).
و هذا دليل على جواز القياس
«Мана шу қиёснинг жоизлигига далилдир» («Тафсири Насафий». 4-жузъ, 239-бет).
واستدل به على أن القياس حجة من حيث أنه أمر بالمجاوزة من حال إلى حال وحملها عليها في حكم لما بينهما من المشاركة المقتضية له على ما قررناه في الكتب الأصولية .
«Ушбу оят билан қиёснинг ҳужжатлигига далил қилинган. Шу жиҳатданки, у бир ҳолдан иккинчи ҳолга ўтказадиган, тақозо қиладиган ҳамшериклар орасини бир ҳукм билан кўтарадиган ишдир. Буни биз усулий китобларимизда муқарра қилганмиз» («Тафсири Байзовий», 5/280).