A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръонга кўра Аллоҳ кимларни севар?
PDF Босма E-mail

Қуръонга кўра Аллоҳ кимларни севар? 9-10 та далил келтиринг.

Жавоб
وَأَحْسِنُوَاْ إِنَّ اللّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ {195 }
«Яхшилик қилинглар, Аллоҳ таоло яхшилик қилгувчиларни, албатта, дўст тутар» (Бақара, 195)
إِنَّ اللّهَ يُحِبُّ التَّوَّابِينَ وَيُحِبُّ الْمُتَطَهِّرِينَ {222}
«Аллох таоло тавба қилғувчиларни дўст тутур ва ниҳоятда пок турғувчиларни ҳам дўст тутур» (Бақара, 222).

قُلْ إِن كُنتُمْ تُحِبُّونَ اللّه فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ (31)
«Сиз денгки: «Эй инсонлар! Агар сизлар Аллоҳни дўст тутсангизлар, манға тобе бўлингларки, Аллоҳ сизларни дўст тутур, гуноҳларингизни кечирур». Ва Аллоҳ мағфират соҳиби, ниҳоятда рахмлик Зотдур» (Оли Имрон, 31).
فَإِنَّ اللّهَ يُحِبُّ الْمُتَّقِينَ {76}
«Йўқ! (Аларнинг даъволари ёлғондур), кимики ўз ахдиға вафо қилур ва Аллоҳдин қўрқур, Аллоҳ қўрқувчиларни дўст тутар» (Оли Имрон, 76)
وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ {134}
«Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (Оли Имрон, 134).
وَاللّهُ يُحِبُّ الصَّابِرِينَ {146}
«Аллоҳ сабрлиларни севади» (Оли Имрон, 146).
وَمَا كَانَ قَوْلَهُمْ فَتَوَكَّلْ عَلَى اللّهِ إِنَّ اللّهَ يُحِبُّ الْمُتَوَكِّلِينَ {159}
«Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни афв эт. Уларга истиғфор айт ва улар билан ишларда машварат қил. Азму қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккал қил. Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севадир» (Оли Имрон, 159).
إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُقْسِطِينَ {9}
«Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади» (Моида, 9).
اللَّهَ يُحِبُّ الَّذِينَ يُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِهِ صَفّاً كَأَنَّهُم بُنيَانٌ مَّرْصُوصٌ {4}
«Албатта, Аллоҳ Ўз йўлида худди жипс бинодек бўлиб, сафда туриб уруш қиладиганларни яхши кўрадир» (Саф, 4)