A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръонга кўра закот кимларга (неча тур инсонларга) берилади?
PDF Босма E-mail

Қуръонга кўра, закот кимларга (неча тур инсонларга) берилади?

Жавоб
8 хил инсонларга:
إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاء وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللّهِ وَابْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِّنَ اللّهِ وَاللّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ {60}
«Албатта, садақалар фақирларга, мискинларга, садақа ишида ишловчиларга, кўнгилларини улфат қилинадиганларга, қул озод қилишга, қарздорларга, Аллоҳнинг йўлига ва йўл ўғлиларига берилиши Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли Зотдир» (Тавба, 60).

Қўшимча маълумот.
Имом Абу Довуд ривоят қилишича, бир киши: «Менга ҳам садақа беринг», деб келганида, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бундай деб марҳамат қилган эканлар:
« إِنَّ اللَّهَ تَعَالَى لَمْ يَرْضَ بِحُكْمِ نَبِىٍّ وَلاَ غَيْرِهِ فِى الصَّدَقَاتِ حَتَّى حَكَمَ فِيهَا هُوَ فَجَزَّأَهَا ثَمَانِيَةَ أَجْزَاءٍ فَإِنْ كُنْتَ مِنْ تِلْكَ الأَجْزَاءِ أَعْطَيْتُكَ حَقَّكَ »
«Албатта, Аллоҳ таоло садақалар борасида Пайғамбар ҳукмига ҳам, бошқанинг ҳукмига ҳам рози бўлмади, токи бу борада ўзи ҳукм қилди. Бас, уларни саккизта жузъга бўлиб ташлади. Демак, сен ушбу бўлаклардан бири бўлсанг, сенинг ҳаққингни берганим бўлсин» (Абу Довуд, 1632-рақамли ҳадис).
عَنْ أَنَسٍ - رضى الله عنه - قَالَ قَالَ النَّبِىُّ - صلى الله عليه وسلم - « إِنِّى أُعْطِى قُرَيْشًا أَتَأَلَّفُهُمْ ، لأَنَّهُمْ حَدِيثُ عَهْدٍ بِجَاهِلِيَّة
«Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят, у деди: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қилдилар: «Албатта, мен қурайшликларга (садақа) бераман, уларни улфат қилмоқчиман. Чунки  улар билан жоҳилият даврида аҳдлашув сўзи бор эди» (Бухорий, 3146).

Ояти каримадаги «ва-л-муаллафати қулубуҳум» Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) даврида мусулмонлар ижмоъси билан чиқариб ташланган («Тафсири Насафий». 2-жузъ, 132-бет). «Ва-л-муаллафати қулубуҳум»лар ҳам бир неча бўлади. Жумладан, мусулмон бўлишлиги учун кофирга берилади. Чунончи, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Сафвон ибн Умайяга Ҳунайн ғазоти ўлжаларидан берган эдилар. У кейинчалик: «Аввалги пайтларда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни қандай ёмон кўрган бўлсам, энди шунчалик яхши кўриб қолдим», деган эди. Иккинчи тоифаси, янги мусулмон бўлганларнинг иймонини қувватли қилиш учун, Исломга нисбатан муҳаббатини ошириш учун берилади. Бунга ҳам Ҳунайн ғазоти мисол бўла олади. Ундан тушган ўлжалардан юзта-юзта туяни янги Исломга кирган ўз қавмининг энг обрўли кишиларига Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бўлиб берган эдилар...