A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръонга кўра Аллоҳнинг масжидларини кимлар обод қилади?
PDF Босма E-mail

Қуръонга кўра Аллоҳнинг масжидларини кимлар обод қилади?

Жавоб
Аллоҳнинг масжидларини Аллоҳга иймон келтирган, охират кунига ишонган, намоз ўқийдиган, закот берадиган, фақат Аллоҳдангина қўрқадиган кимсалар обод қилади:
إِنَّمَا يَعْمُرُ مَسَاجِدَ اللّهِ مَنْ آمَنَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَأَقَامَ الصَّلاَةَ وَآتَى الزَّكَاةَ وَلَمْ يَخْشَ إِلاَّ اللّهَ فَعَسَى
أُوْلَـئِكَ أَن يَكُونُواْ مِنَ الْمُهْتَدِينَ {18}
«Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қиларлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар» (Тавба, 18).
Қўшимча далил.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қилганлар:
« مَنْ بَنَى مَسْجِدًا يَبْتَغِى بِهِ وَجْهَ اللَّهِ ، بَنَى اللَّهُ لَهُ مِثْلَهُ فِى الْجَنَّةِ »
«Кимки у билан Аллоҳнинг важҳини истаб масжид бино қилса, Аллоҳ унинг учун жаннатда унга ўхшашини бино қилади» (Бухорий, 450).