A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
«Фитна одам ўлдиришдан кўра ёмонроқ» деган маънодаги ояти каримадаги «фитна»нинг таъвили нима?
PDF Босма E-mail

«Фитна одам ўлдиришдан кўра ёмонроқ» деган маънодаги ояти каримадаги «фитна»нинг таъвили нима?

Жавоб
وَالْفِتْنَةُ أَشَدُّ مِنَ الْقَتْلِ {191}
«Ва фасод ўлдиришдин зиёда қаттиқдур» (Бақара,  191).

Ушбу мазмун «Фитна ўлдиришдан каттароқдур» маъносида яна  Бақара сурасининг 217-оятида такрорланади.

«Тафсири Насафий»да «Кофирларнинг Аллоҳга ширк келтиришлари мусулмонларни ўлдириш ҳалол деб қатл қилишларидан улуғроқдир» дейилган. Яна «фитна»ни охират азоби, меҳнат-машаққат ва бало ҳам дейилган. Яъни  инсоннинг бошига тушган бу нарсалар уни ўлдиришдан кўра оғирроқдир («Тафсири Насафий». 1-жузъ, 98-бет).
«Фитна»нинг яна «Кофирларнинг мусулмонларни азоблаши уларни ҳаром ойларида ўлдиришдан кўра қабиҳроқдир», деган таъвили ҳам бор («Тафсири Насафий». 1-жузъ, 108-бет). «Сизлар Ҳаром ойларда одамларни ўлдирсангиз, кофир бўлиб туриб ҳам Аллоҳнинг йўли ва Масжидул Ҳаромдан тўссангиз, ўзларингиз у ерда туриб, бошқаларни чиқарсангиз, бу ишингиз уларни ўлдиршингиздан кўра каттароқдир» (Ибн Касир. 1-жузъ, 238-бет).
Фитнанинг яна бир маъноси бор: «Мусулмонларни ўз динида фитнага солиб, улар орасида шубҳа-гумонлар уйғотиб, уларни иймонларидан сўнг куфрга қайтаришлари Аллоҳ наздида уларни ўлдиришдан кўра каттароқдир» (Ибн Касир. 1-жузъ, 238-бет).
Қўшимча маълумот:
عَنْ رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- أَنَّهُ قَالَ « مَا تَرَكْتُ بَعْدِى فِى النَّاسِ فِتْنَةً أَضَرَّ عَلَى الرِّجَالِ مِنَ النِّسَاءِ 
«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан ривоят, ул Зот марҳамат қилдилар: «Ўзимдан сўнг одамлар орасида эркакларга аёллардан кўра зарарлироқ фитнани қолдирмаяпман!» (Муслим, 7122-рақамли ҳадис).
Жиҳод жонларни йўқотиш, одамларни ўлдириш бўлганида, Аллоҳ таоло огоҳлантирдики, Аллоҳга куфр ва ширк келтириш, Унинг йўлидан тўсиш ўлдиришдан кўра улканроқ, қаттиқроқ, ўтганроқ ва тўлганроқ экан (Ибн Касир, 1-жузъ, 212-213-бетлар).
Абул Олия, Мужоҳид, Саид ибн Жубайр, Икрима, Ҳасан Басрий, Қатода, Заҳҳок, Рабиъ ибн Анас разияллоҳу анҳум ажмаъийн каби тобеинлар юқоридаги ояти каримани: «Ширк қатлдан кўра шиддатлироқдир», дея таъвил қилганлар (Ибн Касир, 1-жузъ, 213-бет).