A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръонда сажда оятлари нечта?
PDF Босма E-mail

Қуръонда сажда оятлари нечта? (Сура номлари ва оят рақамлари.)

Жавоб
Ҳанафийлик мазҳабига кўра 14 та сурада сажда ояти келган бўлиб, уларни ўқиган ё эшитганлар сажда қилмоқлари вожиб бўлади. Улар: Аъроф, 206; Раъд, 15; Наҳл, 49; Исро, 109; Марям, 58; Ҳаж, 18; Фурқон, 60; Намл, 25; Сажда, 15; Сод, 24; Фуссилат, 37; Нажм, 62; Иншиқоқ, 21; Алақ, 19.
Қўшимча маълумот.
Ҳаж  сурасининг аввалги сажда ояти бизнинг мазҳабимизда олинган. 77-оятини ҳам Имом Шофиий, Аҳмадлар ва бир ривоятда Моликлар сажда ояти деб олишган. Чунки  Абу Довуд, Термизий ва Ҳокимлар Уқба ибн Омир (розияллоҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилишларича, у: «Эй, Расулуллоҳ!  Ҳаж  сураси  икки саждаси билан афзал бўла оладими?» деб сўраган. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қилганлар: «Ҳа, кимки бу икки саждани қилмаса, сурани ўқимаган бўлади» («Шарҳи Ниқоя». 1-жузъ, 209-бет).
Мазкур ҳадиснинг исноди кучли эмас. Шундай бўлса ҳам сажда қилиб қўйган яхшироқ.
Сод сурасидаги саждани Имом Шофиий наздида ва Имом Аҳмаднинг машҳур ривоятида «Шукр саждаси, у қатъий, кучли саждалардан эмас», дейилган ва намозда сажда қилинмайди, намоздан бошқа вақт сажда қилса бўлади, дейишади улар. Чунки Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан шундай қавл бўлган экан. Бизнинг ҳанафийлик мазҳабида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан бир неча бор  Сод сурасидаги сажда оятини ўқилганда, сажда қилганликлари саҳиҳ ривоят қилинган.
Имом Моликнинг бир ривоятида  Нажм сураси, Иншиқоқ сураси, Алақ сурасида сажда йўқ. Абу Довуд Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан қилган ривоятида шундай дейилган экан. Биз бошқа муҳаддисларнинг саҳиҳ ривоятларига асосланиб, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ушбу сураларнинг сажда оятларида сажда қилганликлари учун сажда қиламиз.
Хуллас, Абу Довуд ва Ибн Можжалар Амр ибн ал-Осс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилишларича, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўн беш оятни сажда ояти сифатида қироат қилганлар. Бу ривоятда  Ҳаж сурасида икки сажда бор, фақат биз унинг иккинчисини «саждаи солат» деб атаймиз.  («Шарҳи Ниқоя». 1-жузъ, 209-211-бетлар).